Daryo

Яман БАА ҳарбийларига мамлакатни тарк этиши учун 24 соат муҳлат берди

Мамлакат Бирлашган Араб Амирликлари билан мудофаа шартномасини бекор қилди. Бунга Ямандаги сепаратислар учун БААдан қуроллар ортилган кема келгани сабаб бўлди. Саудия Арабистони ушбу қуроллар туфайли Яман портига зарба берганди.

1 дақиқа ўқиш11 889 кўришлар0 изоҳ2

Яман Бирлашган Араб Амирликлари билан мудофаа шартномасини бекор қилди ва унинг ҳарбийларига мамлакатни тарк этишни буюрди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

Фармон Саудия Арабистони томонидан қўллаб-қувватланадиган Рашад ал-Алимий бошчилигидаги Яман маъмурияти томонидан эълон қилинди. Унга кўра, амирликнинг барча кучлари ва шахсий таркиби 24 соат ичида Яманни тарк этиши керак.

“Маҳаллий кучларга шарқий Хадрамоут ва Ал-Маҳра вилоятларидаги ҳарбий лагерларга кўчиб ўтиш ва назоратни ўз қўлларига олиш топшириғи берилган”, дейилади хабарда.

Бундан ташқари, Ал-Алимий 90 кунлик муддатга бутун мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат эълон қилди, муддат вазиятга қараб ўзгариши мумкин. Фармон билан барча портлар ва чегара ўтиш жойларида 72 соатлик ҳаво, денгиз ва қуруқлик блокадаси жорий этилди. Фақат Саудия бошчилигидаги коалиция раҳбарияти рухсати билангина истиснолар берилади. Барча ҳарбий объектлар маҳаллий кучларга топширилиши керак, иккала вилоят губернаторларига тўлиқ маъмурий ваколатлар берилган.

  • Саудия Яман портига зарба берди

Саудия Арабистони 30 декабрь куни Яманнинг Мукалла порт шаҳрига ҳаводан зарбалар берди. Риёд ушбу ҳужумни БААдан сепаратист кучлар учун қурол-яроғ олиб келингани билан изоҳлади. Баёнотда зарбалар БААнинг шарқий соҳилидаги Фужайра портидан иккита кема етиб келганидан сўнг амалга оширилгани айтилган.

​Саудия ҳарбийлари ҳужум “билвосита талафотларнинг олдини олиш учун” тунда амалга оширилганини билдирди. Ҳозирча қурбонлар ҳақида маълумот йўқ. БАА томони эса ушбу зарба юзасидан ҳали расмий муносабат билдирмади.

Ҳар икки давлат Ямандаги ҳусийларга қарши коалиция таркибида бўлса-да, мамлакат ичида турли кучларни қўллаб-қувватлайди. Жумладан, Саудия Арабистони “Миллий қалқон кучлари”н, БАА “Жанубий ўтиш кенгаши” сепаратистлари билан ҳамкорлик қилади.

Мукалла шаҳри жойлашган Ҳадрамаут вилояти яқинда сепаратистлар назоратига ўтган эди. Саудия Арабистони 26 декабрь куни ушбу гуруҳни огоҳлантириш мақсадида ҳаво зарбаларини амалга оширган.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар