Daryo

Германияда Алишер Усмоновга нисбатан очилган иккинчи тергов тўхтатилди

Германия ҳукумати бизнесмен Алишер Усмоновга қарши санкцияларни бузиш бўйича очилган ишни тўхтатди ва қўйилган айбловни олиб ташлади. Прокуратура уни санкцияларни бузишда гумонлаган эди.

1 дақиқа ўқиш23 943 кўришлар0 изоҳ15

Мюнхен прокуратураси бизнесмен, USM холдинги асосчиси Алишер Усмоновга нисбатан санкцияларни бузиш гумони билан олиб борилган терговни тўхтатди. Бу ҳақда Berliner Zeitung нашри хабар берди.

Адвокатларнинг аниқлик киритишича, қарор Германиянинг Жиноят-процессуал кодексига мувофиқ қабул қилинган. Шунингдек, Усмонов хайрия мақсадлари учун ихтиёрий бадал тўлашга қарор қилган. Адвокатларга кўра, “худди шу гумонлар бўйича терговни қайта тиклаш истисно қилинади, Алишер Усмоновга нисбатан айбсизлик презумпсияси сақланиб қолади”.

Назорат органи олдинроқ Алишер Усмонов 2022 йил апрелидан сентябригача Роттах-Эгерн ерларида жойлашган кўчмас мулк объектларини қўриқлаш хизматлари учун хорижий компаниялар орқали ҳақ тўлаганини маълум қилганди. Шунингдек, прокуратура уни Иқтисодиёт ва экспорт назорати федерал идорасида (БАФА) Германия ҳудудидаги мол-мулкини декларация қилмаганликда гумон қилган.

2024-йилда ушбу эпизодлар бир иш доирасида бирлаштирилиб, у дастлабки тергов мақомини олганди. Усмоновнинг адвокатлари бизнесменнинг мазкур компаниялар ва мол-мулк билан боғлиқлиги борлигини инкор этган ва “шу боис Европа Иттифоқининг санкция қоидаларини қўллаш асоссиз” эканини билдирган. Натижада, тергов тўхтатилган эди.

Бундан олдин Франкфур-на-Майн бош прокуратураси пул маблағларини ювиш билан боғлиқ Усмоновга нисбатан бошқа бир терговни тўхтатган эди. У 2024 йил ноябрда айблов эʻлон қилинмасдан ёпилган. Spiegel ўшанда бизнесмен 555 миллион евро миқдорида солиқ тўлашдан яширингани ҳақида ёзганди. Бизнесменнинг вакили эса у 2014-йилдан бери Россияда солиқ тўловчи экани ва қўшалоқ солиқ солишнинг олдини олиш тўғрисидаги келишувга мувофиқ, Усмонов Германияда даромад солиғини тўлашга мажбур эмаслигини маълум қилганди.

Шу йилнинг ноябрида бўлса Германиянинг Гамбург шаҳар суди 2025 йил 19 ноябрда Алишер Усмонов томонидан Германия фуқароси устидан берилган даъво бўйича муҳим қарорни эълон қилган эди. Суд фуқаро Facebook саҳифасида Алишер Усмонов гўёки Швейцария банкидаги активларни синглиси орқали яширгани ҳақидаги маʻлумотни тарқатиб, унинг ҳуқуқларини бузганини тан олган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар