Daryo

Германияда Алишер Усмоновга қарши тергов тўхтатилди  

Франкфурт-Майн прокуратураси миллиардер устидан терговни бутунлай тўхтатиш шартларини маълум қилди

1 дақиқа ўқиш9 604 кўришлар0 изоҳ0

Франкфурт-Майн бош прокуратураси пул ювишда гумон қилинган россиялик олигарх Алишер Усмоновга нисбатан терговни тўхтатди.

Фото:“ТАСС”

Қайд этилишича, прокуратура 71 ёшли тадбиркорга нисбатан дастлабки тергов тўлов эвазига айбланувчининг розилиги билан 2024 йил 11 октябрда якунланганини маълум қилган.

Усмонов 1,5 миллион евро миқдоридаги маблағни бир нечта нотижорат ташкилотларга ўтказиши керак. Бундан ташқари, у Германия давлат ғазнасига 2,5 миллион евро ўтказиш мажбуриятини олган.

“Ушбу шарт бажарилгандан сўнг тергов бутунлай тўхтатилади”, дейилади хабарда.

Қарор қабул қилишда прокуратура Усмоновга нисбатан айблов қўйилган ҳаракатлар анча аввал содир бўлгани ва Германия, Гессен федерал давлати ёки мамлакатдаги бирон бир жисмоний ёхуд юридик шахсга молиявий зарар келтирмаганини ҳисобга олган. Терговни тўхтатиш тўғрисидаги қарор Германия Жиноят-процессуал кодексининг 153-а бандига мувофиқ қабул қилинган бўлиб, у прокурорларга “агар жиноятчининг айби аҳамиятсиз деб ҳисобланса ва жиноий жавобгарликка тортишда жамоатчилик манфаати бўлмаса, жиноий жавобгарликка тортилишдан бош тортиш имконини беради”.

Усмоновнинг адвокатлари прокуратура “на Усмонов айбланаётган жиноятлар фактларини, на айбловнинг асосий тезисларини, шу жумладан, пул ювилиш ҳолатларини” исботлай олмаганини таъкидлаган.

Улар, шунингдек, бош прокурорнинг қарорини олқишлаб, ушбу қарорни “қонун устуворлигига ишончни тиклаш йўлидаги муҳим қадам”, Усмоновнинг “обрў-эътиборини” ҳимоя қилиш, деб атаган.

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар