Daryo

Исроил Ливанга ҳаводан зарба берди: қурбонлар бор

Ҳалок бўлганлар орасида “Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси” ва “Ҳизбуллоҳ” аъзолари бор.

1 дақиқа ўқиш4 172 кўришлар0 изоҳ4

Исроил армияси 25 декабрь куни Ливан бўйлаб ҳаводан зарба берди. Оқибатда икки киши, жумладан, Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг ташқи амалиётлар бўлинмаси ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

Исроил мудофаа кучлари баёнотига кўра, мамлакат жанубидаги Ансория мунисипалитети ҳудудида автомобилга берилган зарба натижасида корпуснинг “Қудс” махсус кучлари аъзоси Ҳусайн Маҳмуд Маршад ал-Жавҳарий йўқ қилинган. Исроил томони уни “Сурия ва Ливан ҳудудидан туриб Эрондан йўналтирилган террорчилик фаолиятини амалга ошириш”да айбламоқда. Ҳозирча Эрон томони ушбу айбловларга муносабат билдирмаяпти.

Ливаннинг NNА миллий ахборот агентлиги хабарига кўра, яҳудий кучлари Сафад ал-Батих шаҳарчасига киришда пикап русумли машина нишонга олинган. Исроил армияси ушбу ҳужумда “Ҳизбуллоҳ” аъзоси ўлдирилганини тасдиқлаган.

Сулҳ ва давом этаётган ҳужумлар

Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш келишуви 2024-йилнинг ноябрь ойида кучга кирган эди. Бироқ келишув имзоланганидан бери Исроил деярли ҳар куни Ливан ҳудудига зарбалар бермоқда. БМТ маълумотларига кўра, сулҳдан буён Исроил ҳужумлари оқибатида Ливанда 300 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, улардан тахминан 127 нафари тинч аҳоли вакилларидир.

Armed Conflict Location and Event Data Project лойиҳаси маълумотларига кўра эса, январь ойидан ноябрь ойининг охиригача Исроил кучлари Ливан бўйлаб қарийб 1600 та зарба берган. Исроил ушбу амалиётларни сулҳ шартларига кўра “Ҳизбуллоҳ”ни тўлиқ қуролсизлантириш ва унинг инфратузилмасини йўқ қилиш зарурати билан изоҳлаб келмоқда.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар