Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда “Башакшеҳир” ҳужумчиси Элдор Шомуродов Туркия чемпионатининг энг яхши тўпурар бўлиб турибди. Ҳужумчи 17-турдан ўрин олган “Газиантеп”га қарши баҳсдан кейин ушбу ҳолат бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Шомуродов “Онуачу, Икарди ва Талиска каби футболчилар сиздан кейинги ўринларда. Бу рақобат ҳақида нима дея оласиз?”, деган саволга қуйидагича жавоб берди:
“Голлар бўйича рақобатда бўлиш мен учун ёқимли, лекин энг муҳими — жамоавий ғалабалар ва турнир жадвалида юқори ўринларни эгаллаш”, деди Шомуродов “Газиантеп”га қарши баҳсдан кейин.
Маълумот учун, Туркия Суперлигасининг 17-туридан кейин Элдор Шомуродов 12 гол ва 3 ассист билан якка пешқадам бўлиб турибди. Ўзбекистонлик футболчининг тўпурарлар пойгасидаги энг яқин таъқибчиси Пол Онуачу ҳисобланади. Айни пайтда Нигерия терма жамаоси ҳужумчиси ҳисобида 11 та гол ва 1 ассист бор.
Айни пайтда “Башакшеҳир” чемпионат турнир жадвалида 23 очко билан 7-поғонани эгаллаб турибди. Истанбул клуби етакчи “Галатасарой”дан 19 очко ортда қолмоқда.








