Daryo

Элдор Шомуродовнинг жароҳати қанчалик жиддий?

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Туркия Кубоги 3-туридан ўрин олган “Карагюмрук”ка қарши баҳснинг 26-дақиқасида захирага олинди.

1 дақиқа ўқиш6 131 кўришлар0 изоҳ4

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Туркия Кубогининг 3-туридан ўрин олган “Карагюмрук” ва “Башакшеҳир” (1:4) жамоалари ўртасидаги учрашувнинг 26-дақиқасида жароҳат сабаб алмаштирилди.

Championat.asia нашрининг хабар беришича, футболчи ўйин давомида оғриқ ҳис қилган ва мураббийлар штаби билан келишилган ҳолда эҳтиёт чораси сифатида захирага олинган. Айни пайтда Шомуродов ўзини яхши ҳис қилмоқда ва кейинги учрашувларда майдонга тушиши эҳтимоли юқори.

Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳсда “Башакшеҳир” 4:1 ҳисобида йирик ғалабани қўлга киритди. Учрашувнинг 8-дақиқасида Аббосбек Файзуллаев ҳисобни очган бўлса, 22-дақиқада Элдор Шомуродов ҳам ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди.

Маълумот учун, Элдор Шомуродов 2025-йилнинг ёзидан буён “Башакшеҳир” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У жорий мавсумда истанбулликлар сафида 29 та учрашувда майдонга тушиб, 15 та гол ва 5 та ассист муаллифига айланган. Шунингдек, ҳужумчи Туркия Суперлигасининг энг яхши тўпурари ҳисобланади. Унинг ҳисобида 14 та гол ва 4 та ассист мавжуд.

Qashqadaryo viloyatidanman. O’zbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Bosma OAV fakulteti, Sport jurnalistikasi yo‘nalishini tugatganman. “Daryo”da 2025-yilning mart oyidan beri ishlayman va xabarlar hamda tahliliy maqolalar yozaman. Har yili Qozog‘istonning “Hokim” kinosini kamida bir marta ko‘raman. Said Ahmadning “Ufq” trilogiyasini sevib o‘qiyman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Туркия Кубоги. Шомуродов ва Файзуллаев гол урган баҳсда “Башакшеҳир” йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Туркия Кубоги. Шомуродов ва Файзуллаев гол урган баҳсда “Башакшеҳир” йирик ҳисобда ғалаба қозонди

4-Феврал, 19:30

Шомуродов ҳамда Файзуллаевнинг “Кайсериспор”га қарши ўйини қандай баҳоланди?

Шомуродов ҳамда Файзуллаевнинг “Кайсериспор”га қарши ўйини қандай баҳоланди?

24-Январ, 21:01

Нури Шаҳин: “Шомуродов — сифатли футболчи. Таркибда шундай ҳужумчи борлиги билан клубни табриклайман”

Нури Шаҳин: “Шомуродов — сифатли футболчи. Таркибда шундай ҳужумчи борлиги билан клубни табриклайман”

23-Декабр 2025, 10:29

Туркия Кубоги. Истанбул дербисида “Башакшеҳир” “Галатасарой”га мағлуб бўлди

Туркия Кубоги. Истанбул дербисида “Башакшеҳир” “Галатасарой”га мағлуб бўлди

19-Декабр 2025, 09:26

Гол киритган Шомуродов ва голли узатма қайд этган Файзуллаевнинг мавсумдаги сўнгги ўйини қандай баҳоланди?

Гол киритган Шомуродов ва голли узатма қайд этган Файзуллаевнинг мавсумдаги сўнгги ўйини қандай баҳоланди?

17-Май, 00:20

Туркия Суперлигаси. “Башакшеҳир” “Фенербаҳче”га мағлуб бўлди

Туркия Суперлигаси. “Башакшеҳир” “Фенербаҳче”га мағлуб бўлди

3-Май, 00:11

Туркия Кубоги. Шомуродов огоҳлантирилган баҳсда “Башакшеҳир” “Трабзонспор”га мағлуб бўлди

Туркия Кубоги. Шомуродов огоҳлантирилган баҳсда “Башакшеҳир” “Трабзонспор”га мағлуб бўлди

4-Март, 00:47

Италия Элдор Шомуродовни унутгани йўқ: xориж матбуоти Туркия чемпионатини “ёндираётган” ўзбекистонлик ҳужумчининг ўйинларини таҳлил қилди

Италия Элдор Шомуродовни унутгани йўқ: xориж матбуоти Туркия чемпионатини “ёндираётган” ўзбекистонлик ҳужумчининг ўйинларини таҳлил қилди

14-Феврал, 14:59