Daryo

АҚШ ўзини депортация қиладиган мигрантларга 3 минг доллар беради

Янги йилгача кетадиган ноқонуний мигрантлар учун тўлов минг доллардан уч мингга оширилади. Улар келажакда Қўшма Штатларга қонуний асосда кириш ҳуқуқини сақлаб қолади.

1 дақиқа ўқиш7 635 кўришлар0 изоҳ0

АҚШни 31 декабргача ўз ихтиёри билан тарк этадиган ноқонуний мигрантларга бериладиган тўлов 3 минг долларгача оширилади. Бу ҳақда мамлакат ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм маълум қилди.

АҚШни мустақил равишда тарк этишни танлаган ноқонуний мигрантлар ҳибсга олинмайди. Шунингдек, улар келажакда Қўшма Штатларга қонуний асосда кириш имкониятини сақлаб қолади. Бунинг учун мигрантлар CBP Home иловаси орқали депортация жараёнини мустақил равишда ташкиллаштиради.

Ватанига қайтгани тасдиқланган шахсларга 1 минг доллар тўлаб келинаётган эди. Октябрь ойигача 1,6 миллион мигрант шу тартибда АҚШни тарк этган. Эндиликда эса янги йилга қадар тўлов миқдори 3 минг долларга оширилади.

“Ноқонуний муҳожирлар бу совғадан фойдаланиши ва ўзларини депортация қилиши керак, акс ҳолда биз уларни топамиз, ҳибсга оламиз ва улар ҳеч қачон қайтиб кела олмайди”, деди Кристи Ноэм.

​Ҳозирда АҚШда ноқонуний муҳожирни аниқлаш, ҳибсга олиш ва мамлакатдан чиқариб юборишнинг ўртача қиймати 17 минг долларни ташкил этади. Шу боис “ўзини депортация қилиш” ҳукумат учун муқобил ва иқтисодий жиҳатдан мақбул вариант сифатида баҳоланмоқда.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар