Англия Премьер лигаси 17-туридан ўрин олган “Манчестер Сити” ҳамда “Вест Ҳэм” ўртасидаги баҳс якунланди. Манчестердаги “Etihad” стадионида ўтган ўйинда “шаҳарликлар” 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувдаги ҳисоб 5-дақиқада Эрлинг Ҳоланд томонидан очилган бўлса, 38-дақиқада Тижжани Рейндерс “Манчестер Сити”нинг иккинчи голига муаллифлик қилди. 69-дақиқада Ҳоланд дубль қайд этди ва ҳисобни йирик кўринишга келтирди. Мазкур ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади ва Пеп Гвардиола жамоаси “Арсенал”ни бир очкога ортда қолдирган ҳолда турнир жадвалида 1-ўринга кўтарилиб олди. “Арсенал” ва “Эвертон” баҳси Тошкент вақти билан 01:00 да старт олади.
“Манчестер Сити” АПЛ доирасидаги навбатдаги учрашувини 27 декабрь куни “Ноттингем Форест”га қарши ўтказади.
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов 67-дақиқада заҳирадан ўйинга қўшилди.
Англия Премьер лигаси
17-тур
“Манчестер Сити” — “Вест Ҳэм” 3:0
Голлар: 1:0 — Ҳоланд (5), 2:0 — Рейндерс (38), 3:0 — Ҳоланд (69)








