Daryo

“Сўнгги икки йилда афғон аёлларига нисбатан зўравонлик 40 фоизга ошди” — БМТ

БМТ янги ҳисобот эълон қилди. Унда Афғонистонда 14 миллиондан ортиқ аёл ҳимоя ва зудлик билан ёрдамга муҳтожлиги қайд этилди.

1 дақиқа ўқиш5 210 кўришлар0 изоҳ0

БМТнинг Афғонистондаги Миссияси (UNАМА) ва БМТ Аёллар ташкилоти (UN Women) сўнгги икки йил ичида афғон аёллари ва қизларига нисбатан зўравонлик хавфи 40 фоизга ўсганини қайд этди. Бу ҳақда ташкилот ҳисоботига таяниб, Afghanistan International хабар берди.

Ҳимояга муҳтож аёллар сони ошди

Расмий маълумотларга кўра, ҳозирда 14 миллиондан ортиқ афғон аёли ҳимоя ва зудлик билан ёрдамга муҳтож. UNАМА Афғонистон аёллари ўз ҳуқуқларига тобора кўпроқ чекловлар, жисмоний ва руҳий зарар ҳамда мисли кўрилмаган зўравонлик билан юзлашаётганини таъкидламоқда. Шу билан бирга уларни қўллаб-қувватловчи тузилмалар ҳам йўқ бўлиб бормоқда.

“Афғон аёлларига нисбатан зўравонлик уларнинг овозини ўчириш, ҳуқуқларини инкор этиш ва келажакка олиб борадиган эшикларни ёпишдир”, деди UNАМА раҳбари Жоржетт Гагнон.​

У “Толибон” расмийларини аёлларга нисбатан қўйилган чекловларни бекор қилишга, халқаро ҳамжамиятни эса афғон аёлларини қўллаб-қувватлаш учун барча муҳим каналларни очиқ тутишга чақирмоқда.

Молиялаштиришнинг кескин камайиши

Баёнотда айтилишича, ёрдамнинг кескин қисқариши ҳимоя хизматлари, бирламчи руҳий саломатлик ёрдами, юридик маслаҳат, хавфсиз бошпана ва аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш дастурлари каби ҳаётий муҳим хизматларнинг тўхтатилишига ёки сезиларли даражада камайишига олиб келган. Икки ташкилот маълумотларига кўра, аёллар бошчилигидаги ташкилотлар бу йил ўз маблағларининг бешдан бир қисмини йўқотган, бу эса уларнинг ёрдам кўрсатиш имкониятини чеклаган.

БМТнинг Афғонистондаги хотин-қизлар бўйича вакили Сюзан Фергюсоннинг огоҳлантиришича, молиялаштиришнинг қисқариши ва мисли кўрилмаган чекловлар аёлларга йўналтирилган ташкилотларнинг заиф аёлларни қўллаб-қувватлаш имкониятларини кескин камайтирмоқда.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар