Daryo

Ўзбекистон аҳолиси банкларга рекорд даражада кўп доллар сотди

Мамлакатда хорижий валютага талаб ва таклиф кескин ўсди. Бунда мигрантлар юборган пуллар миқдори сезиларли ортгани муҳим рол ўйнади.

1 дақиқа ўқиш2 739 кўришлар0 изоҳ8

2025 йил январь-октябрь ойларида Ўзбекистонда хорижий валютага бўлган талаб 24 фоизга, таклиф 26 фоизга ўсди. Бу ҳақда Марказий банк эълон қилган “Ички валюта бозори шарҳи”да қайд этилган.

Аҳоли 10 ой мобайнида тижорат банкларига 17,4 миллиард доллар сотган. Мазкур кўрсаткич 2024 йил мос давридагига нисбатан қарийб 1,3 баробарга кўп.

Инфографика: Марказий банк

Таҳлил қилинишича, 2024-йилда аҳоли банкларга жами 13,2 миллиард доллар сотган эди. Жорий йилнинг учта чорагидаги рақамлар ҳам бундан сезиларли кўп бўлди (15,2 миллиард доллар).

Январь-октябрда банклар жисмоний шахслардан 9,6 миллиард доллар сотиб олган. Мазкур қиймат ўтган йил мос давридан 24 фоизга кўп.

“Жисмоний шахслар томонидан хорижий валюта таклифи ҳажми унга бўлган талаб ҳажмидан 7,8 миллиард долларга ортиқ бўлди (2024-йилнинг мос даврига нисбатан 1,4 баробар кўп)” дейилади шарҳда.

Марказий банк халқаро пул ўтказмалари аҳолининг банкларга валюта сотувидаги асосий манба бўлиб хизмат қилганини қайд этган. Ҳисоб-китобларга қараганда, жорий йил январь-октябрь ойларида Ўзбекистонга мигрантлар томонидан 15,8 миллиард доллар юборилган. Мазкур қиймат 2024 йил мос давридагига нисбатан 3,2 миллиард долларга кўп (ўсиш — 25 фоиз).

Шарҳда халқаро пул ўтказмалари орқали Ўзбекистондан 2,2 миллиард доллар чиқиб кетгани ёзилган. Бу 2024 йил мос давридагидан 147 миллион долларга кам.

Farg‘onadanman. Oʻzbekiston Milliy universitetini tamomlaganman. “Daryo”da 2022-yildan beri muxbirman. Iqtisodiy-siyosiy voqealarni yoritib boraman. Yoqtirgan kinolarimdan biri — “Shoushenkdan qochish”. Oxirgi o‘qilgan kitoblardan iqtisodchi olimlar Daron Ajemo‘g‘li va Jeyms Robinson hammuallifligidagi “Mamlakatlar tanazzuli sabablari…” kitobi yoqdi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар