Daryo

Валюта савдоси: аҳоли бир йилда қанча олди-сотди қилди?

Ўтган йили Ўзбекистонда аҳоли ва банклар ўртасидаги чет эл валютаси савдоси кескин ошди. Энг катта улуш АҚШ доллари ҳиссасига тўғри келди.

1 дақиқа ўқиш11 603 кўришлар0 изоҳ4

Ўтган йили Ўзбекистонда аҳоли ва банклар ўртасида жами 33,6 миллиард доллар эквивалентида чет эл валюталари олди-сотди қилинган. Марказий банк таҳлилига кўра, энг кўп савдолар АҚШ доллари билан амалга оширилган.

Таҳлилдан тўққиз турдаги хорижий валюталар олди-сотдисига оид рақамлар келтирилган. Масалан, ўтган йили ўзбекистонликлар банкларга 21,47 миллиард АҚШ доллари сотган. Бу 2024-йилдаги 16 миллиард долларлик савдоларга нисбатан сезиларли кўп. Шу билан бирга, ўтган йили аҳоли банклардан 11,8 миллиард доллар харид қилган. Бир йил олдинги кўрсаткич эса 9,3 миллиард доллар эди. Яъни 12 ой ичида доллар сотиш ва сотиб олиш ҳажми сезиларли ошган.

Ўтган йил давомида банклар жисмоний шахслардан 108 миллион евро сотиб олган (бир йил илгари 67,1 миллион евро эди). Ўз навбатида 95 миллион евро сотган (2024-йилдаги кўрсаткич 86,9 миллион евро бўлган).

Қиймат жиҳатдан кейинги йирик савдолар Россия рубльи билан бўлган. Йил мобайнида аҳоли банкларга 3,5 миллиард рубль сотган (йиллик ўсиш бир миллиард рубль), банклардан эса 2,5 миллиард рубль харид қилган (бир йил олдингидан 500 миллион рубльга кўп).

Қозоғистон тенгеси билан савдо ҳажми ҳам ошган. 2025-йилда аҳоли банкларга 1,2 миллиард тенге (2024-йилда 805 миллион тенге) сотиб, 909,5 миллион тенге (бир йил олдин 520,7 миллион тенге) харид қилган.

Япония иенаси билан савдолар ҳам бир оз кўпайган. Ўтган йили банклар аҳолидан 97,6 миллион Япония иенаси сотиб олган бўлса (2024-йилда 90,8 миллион иена), 29,5 миллион иена сотган (бир йил аввалги савдо 21,8 миллион иена).

Англия фунт стерлинги, Швейцария франки, Турк лираси ва Юан ренминби каби валюталар савдоси нисбатан кам улушни ташкил этган. 

Farg‘onadanman. Oʻzbekiston Milliy universitetini tamomlaganman. “Daryo”da 2022-yildan beri muxbirman. Iqtisodiy-siyosiy voqealarni yoritib boraman. Yoqtirgan kinolarimdan biri — “Shoushenkdan qochish”. Oxirgi o‘qilgan kitoblardan iqtisodchi olimlar Daron Ajemo‘g‘li va Jeyms Robinson hammuallifligidagi “Mamlakatlar tanazzuli sabablari…” kitobi yoqdi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар