Daryo

Жиззахда юк машинасига урилган Lacetti одамлари билан ёниб кетди (видео)

2003 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарган Isuzu юк автомашинаси газ қуйиш шохобчасидан чиқиш чоғида қоидаларга риоя қилмай, қатнов қисмига чиққан. Оқибатда 2002 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Lacetti автомашинаси билан тўқнашув содир бўлган.

1 дақиқа ўқиш3 339 кўришлар0 изоҳ11

Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Ҳолат 21 ноябрь куни соат тахминан 23:50 да Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 Тошкент—Термиз автомобиль йўлининг 989-километрида содир бўлди. 

Дастлабки маълумотларга кўра, Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида яшовчи 2003 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарган Isuzu юк автомашинаси газ қуйиш шохобчасидан чиқиш чоғида йўлнинг мазкур қисмида ўрнатилган 2.4 “Йўл беринг” ва 4.1.2 “Ҳаракатланиш ўнгга” белгиси талабларига риоя қилмай, қатнов қисмига чиққан. Оқибатда Тошкент–Самарқанд йўналишида ҳаракатланиб келаётган, Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида яшаган 2002 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги Lacetti автомашинаси билан тўқнашув содир бўлган.

Тўқнашув оқибатида Lacetti ёниб кетган. Ҳодиса оқибатида ушбу автомобиль ҳайдовчиси ва салонида бўлган 4 нафар йўловчи ҳалок бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Бундан аввал Андижонда бир ҳайдовчининг оралиқ масофани сақлай олмагани ортидан 4 та автомобиль тўқнашиб кетганди. 

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар