Daryo

АҚШ Саудияга F-35 қирувчи самолётларини сотади

Янгилик Саудия валиаҳд шаҳзодасининг Вашингтонга ташрифи арафасида эълон қилинди. Ташриф давомида икки давлат ўртасида сунъий интеллект инфратузилмаси ва ядровий энергетика соҳасида ҳамкорлик йўлга қўйилиши кутилмоқда.

1 дақиқа ўқиш1 655 кўришлар0 изоҳ1

АҚШ президенти Дональд Трамп 17 ноябрь куни Саудия Арабистонига F-35 қирувчи самолётлари сотилишини маълум қилди. Бу ҳақда AP News хабар берди.

Янгилик Саудия валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмоннинг Вашингтонга ташрифи арафасида эълон қилинди. Трампдан Саудия Арабистонига F-35 сотиш-сотмаслиги сўралганда, у қуйидагича жавоб берган:

“Ҳа, шундай қиламиз. F-35 ларни сотамиз”.

Учувчисиз реактив самолётлар савдоси валиаҳд шаҳзода ташрифи давомида эълон қилиниши кутилаётган йирик келишувларнинг бири ҳисобланади.

“Саудия АҚШнинг сунъий интеллект инфратузилмасига миллиардлаб долларлик инвестиция киритиши ва фуқаролик ядровий энергетика соҳасида янги ҳамкорлик режаларини очиқлаши кутилмоқда”, деди Трамп маъмуриятидаги вакили.

Саудия F-35 сотиб олишни истаса-да, Оқ уй Исроилнинг минтақадаги ҳарбий устунлигига путур етказмасликка ҳаракат қилмоқда. Трамп айни пайтда Саудия ва Исроилни муносабатларни нормаллаштиришга ундамоқда, аммо Саудия Ғазода Фаластин давлатига асос солинмас экан, бундай бўлмаслигини айтиб келади. 

F-35 самолётлари савдоси АҚШ маъмурияти ичида турли хавотирларни келтириб чиқармоқда — ҳарбий технологиялар Хитойга ўтиб кетиши мумкинлиги айтилмоқда. Бундан аввал БАА билан тузилиши режалаштирилган шунга ўхшаш битим ҳам шу сабаб тўхтаган эди. Сабаби Хитой ҳам Саудия билан ҳам БАА билан яқин муносабатларга эга.

Саудия ва Хитой октябрь ойида қўшма ҳарбий-денгиз машғулотларини ўтказган. Пекин 2023 йилда Саудия ва Эрон ўртасидаги музокараларга воситачилик қилиб, элчихоналарни қайта очиш тўғрисида келишувга кўмаклашганди. 2024 йили Хитой Саудия Арабистонининг энг йирик савдо ҳамкорига айланган бўлса-да, Риёд қурол савдоси бўйича ҳануз АҚШни афзал кўради.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар