Daryo

“Толибон” Покистонга тўғридан тўғри уруш билан таҳдид қилди

Афғонистон чегара ишлари вазири Исломободни огоҳлантириб, афғон халқининг сабрини синамасликка ва ҳарбий технологияларга ҳаддан ташқари ишонмасликка чақирди.

1 дақиқа ўқиш3 745 кўришлар0 изоҳ1

Афғонистоннинг “Толибон” ҳукумати чегара ишлари вазири Нуруллоҳ Нурий Покистонга тўлиқ ва тўғридан тўғри уруш бошлаш билан таҳдид қилди. Бу ҳақда Afghanistan International хабар берди.

Нурий Покистон мудофаа вазири Хавожа Асифга мурожаат қилиб, шундай деди:

“Афғон халқининг сабрини синаманг ва ҳарбий технологиянгизга ҳаддан ташқари ишонманг”.

Нурийнинг айтишича, Покистон Афғонистонда АҚШ ва Россиянинг бошига тушган ҳолатдан сабоқ олиши керак.

“Сиз ҳақиқатан ҳам кексалар ва ёшлар ортингиздан эргашишига ишонасизми?” деган Нурий.

“Толибон” вазирининг сўзларига кўра, Покистон АҚШ ва Россиядан фарқли ўлароқ, Афғонистондан узоқ эмас — иккала томон Панжоб ва Синд орқали боғланган. Бу баёнотлар “Толибон” Пешаворни Афғонистон ҳудудининг бир қисми деб ҳисоблашини кўрсатмоқда.

Бу таҳдид Истанбулда бўлиб ўтган “Толибон” ва Покистон музокаралари чоғида янграмоқда. Покистон мудофаа вазири Хавожа Асифнинг айтишича, Туркиядаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолган ва ҳозирча янги музокара раундини белгилаш режалаштирилмаяпти.

“Бизнинг натижасиз қайтишимиз — ҳатто воситачилар ҳам ‘Толибонъдан умид узганининг белгиси”, деган Асиф.

Асифнинг сўзларига кўра, “Толибон” делегацияси оғзаки ишонч талаб қилган, аммо келишувларни ёзма равишда расмийлаштиришдан бош тортган. У эса халқаро даражадаги музокараларда барча битимлар расман ҳужжатлаштирилиши шартлигини эслатган.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар