Daryo

Пентагон Tomahawk ракеталарини Украинага беришни маъқуллади — CNN

Телеканалнинг қайд этишича, Уруш вазирлиги етказиб бериш бўйича якуний қарорни АҚШ президенти Дональд Трампнинг ўзига қолдирган.

1 дақиқа ўқиш1 364 кўришлар0 изоҳ0

Пентагон узоқ масофага учувчи Tomahawk қанотли ракеталарини Украинага етказиб беришни маъқуллади. Чунки бу АҚШнинг ўқ-дори захираларига салбий таъсир қилмайди, деб хабар берди CNN ўз манбаларига таяниб.

Телеканалнинг қайд этишича, Уруш вазирлиги етказиб бериш бўйича сиёсий якуний қарорни АҚШ президенти Дональд Трампнинг ўзига қолдирган.

Октябрь ойининг бошида Трамп АҚШ Украинага Tomahawk бериши мумкинлигини ишора қилган эди. Бироқ 17 октябрь куни Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашуви чоғида Трамп бу ракеталарни Киевга беришни афзал кўрмаслигини айтди.

“Биз ўз мамлакатимизни ҳимоя қилиш учун керак бўладиган нарсани бермоқчи эмасмиз”, деган эди Трамп.

Шунга қарамай, CNN манбаларига кўра, Пентагон Трамп–Зеленский учрашувидан анча аввал захираларни баҳолаб бўлган ва етказиб беришни ма’қуллаган. Бу баҳо Европадаги АҚШ иттифоқчиларига умид берган, дейди Европа амалдорлари.

Шу сабаб Трамп бир неча кундан кейин позициясини кескин ўзгартирганида, Америка ва Европа амалдорлари ҳайрон қолган. Медиа хабарига кўра, Трамп Зеленскийга норасмий тарзда Томаҳаwклар Киевга ҳозирча берилмаслигини айтган.

Украина президенти эса Трамп бу борада “аниқ йўқ демади, лекин ҳали ҳа ҳам демаган”, деб таъкидлаган.

CNN Трамп позициясининг ўзгаришини унинг 16 октябрь куни Владимир Путин билан телефон орқали суҳбат қилгани билан боғлайди. Россия президенти, CNNга кўра, Трампга Украина Tomahawk’лардан Москва ёки Санкт-Петербургга зарба бериш учун фойдаланиши мумкинлигини айтган. Гарчи бундай ҳужумлар фронт чизиғидаги вазиятга сезиларли таъсир қилмаслиги мумкин бўлса-да, Россия етакчиси бундай уринишлар Москва–Вашингтон муносабатларига зарар етказишини таъкидлаган. Кремль Путин Трампга маълум огоҳлантиришларни етказганини тасдиқлаган.

Туғилган жой: Тошкент тумани Таълим: Чирчиқ давлат педагогика университети “Дарё”даги фаолиятим: 2024 йил октябрь ойидан буён “Дарё”да мухбир лавозимида ишлайман. Асосан таҳлилий мақолалар тайёрлаш ва интервьюлар ўтказиш билан шуғулланаман. Севимли фильмларим: Форрест Гамп, Узуклар ҳукмдори, Анна, Шовшенкдан қочиш Севимли китобларим: Ўткир кунлар, Анна Каренина, Тирилиш, Буюк шахмат тахтаси, Граф Монта Кристо.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар