Daryo

Ҳиндистон Покистоннинг “Толибон”га қарши ҳаракатларини номақбул деб баҳолади

Ҳинд расмийси Исломобод афғон чегарасидан ўтиб, террорчилик ҳаракатларини амалга оширишга уринаётганини таъкидлади.

1 дақиқа ўқиш1 356 кўришлар0 изоҳ0

Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Рандир Жайсвал Покистоннинг “Толибон”га нисбатан юритаётган сиёсатини танқид қилиб, мамлакат ҳаракатларини номақбул деб баҳолади. Бу ҳақда Afghanistan International хабар берди.

Рандир ўзининг бу фикрларни 30 октябрь куни ўтказилган матбуот анжуманида билдирган. Унинг айтишича, Покистон Афғонистонда “Толибон”нинг мустақил бошқарувидан норози бўлиб, чегарадан ўтиб террорчилик ҳаракатларини амалга оширишга ўзини ҳақли деб билмоқда.

Ҳиндистон расмийси Деҳли Афғонистоннинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини таъкидламоқда. У, шунингдек, Кунар дарёсида тўғон қурилиши эҳтимоли ҳақидаги саволга жавобан, Ҳиндистон “Толибон” билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирган.

Рандир Жайсвалга кўра, яқинда Ҳиндистонга ташриф буюрган “Толибон” ташқи ишлар вазири Амирхон Муттақий билан сув ресурсларини бошқариш, жумладан, гидроэлектр лойиҳалари бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.

“Икки давлат ўртасида сув масалалари бўйича ҳамкорлик узоқ тарихга эга. Салма тўғони — бугунги кунда ‘Ҳинд—Афғон дўстлик тўғони’ деб аталадиган лойиҳа — бунга яққол мисолдир”, деган Жайсвал.

Афғонистон ва Покистон ўртасидаги кескинлик кучайган бир пайтда Ҳиндистон “Толибон”ни очиқ қўллаб-қувватлаб келмоқда. Бунга жавобан, Исломобод ҳукумати вакиллари ушбу можарода Ҳиндистонни айблаб, Деҳлини тинчлик музокараларини бузганликда айбламоқда. Покистон мудофаа вазири Ҳиндистоннинг бу жараёнга аралашгани ҳақида қўлида ҳужжатлар борлигини очиқлаган.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар