Daryo

Франция собиқ президентини қамоқхонада полиция қўриқлайди

Мамлакатга 2007—2012 йилларда раҳбарлик қилган Николя Саркози 5 йиллик қамоқ жазосини ўташни бошлади. Хавфсизлик мақсадида, собиқ раҳбар алоҳида хонада қўриқчилар билан таъминланган ҳолда сақланади.

1 дақиқа ўқиш1 784 кўришлар0 изоҳ1

Франция собиқ президенти Николя Саркози 21 октябрдан унга белгиланган қамоқ муддатини ўташни бошлади. Мамлакат ички ишлар вазирининг 22 октябрь куни берган баёнотига кўра, коррупция айблови билан қамоққа олинган собиқ президент қамоқда икки нафар хавфсизлик ходими томонидан қўриқланади. 

Саркози 2007 йилги президентлик сайлов кампаниясида Ливия томонидан молиявий ёрдам олганликда айбланиб, жиноят содир этганлик — яъни жиноят уюшмасига алоқадорликда айбдор деб топилган ва беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.



Ички ишлар вазири Лоран Нюнезга кўра, Саркозига таҳдидлар мавжудлиги сабабли хавфсизлик чоралари билан таъминланади ва бу тартиб қамоқхонада ҳам сақланиб қолинади. Унга ажратилган икки нафар хавфсизлик ходими Париждаги La Sante қамоқхонасида, яъни собиқ президент жойлаштирилган хонанинг ёнидаги камерада бўлади.

Саркози қамоқхонада 9 квадрат метрли махсус камерада, одатий маҳбуслардан ажратилган — VIP ёки яккаланган ҳудудда сақланади. У ерда маҳбусларга кунига бир марта, ёлғиз ҳолда, кичик ҳовлига сайрга чиқишга рухсат берилади. Шунингдек, унга ҳафтасига уч марта учрашувга рухсат берилади.

Бу ҳолат Франция тарихида илк марта юз бермоқда — Саркози Иккинчи жаҳон урушидан кейин қамалган илк француз раҳбари бўлган. Ундан аввал бундай ҳолат фақат нацистлар билан ҳамкорлик қилган Филипп Петен билан содир бўлганди.

2007–2012 йилларда Францияга президентлик қилган Саркози 2012 йилги сайловда мағлубиятга учраганидан сўнг бир нечта жиноятларда айбланган. У Европа Иттифоқи давлатлари ичида қамоққа тушган илк собиқ президент сифатида тарихга кирмоқда.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар