Франциянинг собиқ президенти Николя Сарози қамоқдан озод этилади. Париж апелляция суди 10 ноябрь куни унинг озод этилиши ҳақида қарор чиқарди. Бу ҳақда Ле Монде хабар берди.
Собиқ мамлакат раҳбари суд назорати остида қолади. Суд Саркозининг Франция ҳудудини тарк этиши тақиқланган. Унинг апелляция суди март ойида ўтказилиши режалаштирилган. Саркози 2007-йилги сайлов кампаниясини Ливия маблағлари билан ноқонуний молиялашда айбланиб, 5 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди ва 21 октябрь куни қамоққа олинган эди.
“Бу даҳшатли туш бўлди”
70 ёшли сиёсатчи октябрь ойида қамоққа олингач, суга видеомурожаат қилган. У қамоқда бўлиш даҳшатли туш бўлганини, аммо ходимлар бу тушни бир оз енгиллатганини айтган. Прокурор Дамиэн Брунет Саркозининг озод қилинишини сўраб, суд назорати остида экани боис унинг гувоҳларга босим ўтказиш хавфи йўқлигини таъкидлаган. Суд залида Саркозига хотини — қўшиқчи ва модел Карла Бруни, ҳамда икки ўғли келиб, унга далда берган.
Қамоқдаги шароит ва қўллаб-қувватлаш
Саркози икки ҳафтадан ортиқ ёлғиз камерада сақланган, хавфсизлиги учун ёнидаги хонада икки соқчи жойлаштирилган. Унга юзлаб хатлар, откриткалар ва совғалар юборилган. “Ҳеч бир мактуб жавобсиз қолмайди”, деб ёзилган унинг ижтимоий тармоқдаги хабарида.
Қонуний муаммолар
Саркози 2012-йилги сайловдан кейин бир неча маротаба судга тортилган. У илгари ҳам порахўрлик ва ноқонуний кампания харажатлари бўйича айбланган. Прокурорларнинг айтишича, Саркози ёки унинг атрофидагилар 2005-йилда ливиялик Муаммар Каддафий билан яширин келишувга бориб, сайлов учун ноқонуний маблағ олган. Суд уни жиноят фитнаси айби билан маҳкум қилган, бироқ у маблағни тўғридан тўғри олгани исботланмаган.







