Daryo

Филиппинга Фенгшен бўрони ёпирилди: қурбонлар бор (видео)

Табиий офат сабаб 27 минг аҳоли хавфсиз жойларга эвакуация қилинди. Шамол тезлиги соатига 112 километрга етиши прогноз қилинмоқда.

1 дақиқа ўқиш2 160 кўришлар0 изоҳ0

Филиппинга ўтган ҳафта охирларида ёпирилган Фенгшен бўрони сабаб 8 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.

Маълум қилинишича, бўрон туфайли мамлакатда кучли ёмғир ва шамол кузатилмоқда. Ҳозиргача 27 минг киши хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган. Шамол унчалик кучли бўлмаса-да, ёғингарчиликнинг кучлилиги ва денгиз тўлқинининг баландлиги мамлакатга катта талафот етказмоқда.

Филиппин об-ҳаво хизмати тўлқинлар 2 метргача кўтарилишини ва бўрон бўлишидан соҳилбўйи аҳолисини огоҳлантирган. Шундан сўнг Албай провинциясидан 27 минг аҳоли хавфсиз жойларга эвакуация қилинган. Питого туманида 19 октябрь куни дарахт уйни босиб қолиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлган.

Сўнгги ҳафталарда Филиппин яқинидаги Себу ва Минданао оролларида юз берган зилзилалар туфайли 87 киши ҳалок бўлган эди, энди эса мамлакат яна бир табиий офат билан юзма-юз келмоқда.

АҚШнинг тўфонлар кузатуви марказига кўра, бўрон бир оз кучайиб, шамол тезлиги соатига 112 километр/соатгача етиши мумкин. Кейин у жануби-ғарбга бурилиб, Вьетнамга қараб ҳаракатланиши прогноз қилинмоқда.

Жануби-Шарқий Осиёда шарқий муссон мавсуми бошланган. Ҳиндистоннинг Керала ва Тамил Наду штатларида ҳам кучли ёмғир ёғмоқда. Ҳиндистон метеорология хизмати ҳафта давомида қирғоқбўйи ҳудудларда 100–150 миллиметр ёғингарчилик бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирган. Бенгал қўлтиғида эса қуюн шаклланиши ва Ҳиндистонга томон ҳаракатланиши мумкин.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар