Daryo

ҲАМАС Ғазода уруш тугаганини эълон қилди

ҲАМАС АҚШ, воситачи бўлган араб давлатлари ва Туркиядан Ғазодаги уруш якунлангани ҳақида кафолат олди.

1 дақиқа ўқиш1 684 кўришлар0 изоҳ14

ҲАМАС ҳаракати Ғазода уруш тугаганини эълон қилди.

Бу ҳақида Reuters агентлиги ҳаракат раҳбари Халил ал-Ҳаянинг сўзларига асосланиб хабар берди. Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги сулҳ тузилди.

Келишувга кўра, Рафаҳ чегара пунктининг ҳар икки йўналиши тўлиқ очилади. Шунингдек, сулҳ Исроил томонидан қамоқдаги барча фаластинлик аёллар ва болалар озод этилишини назарда тутади. 

ҲАМАС, шунингдек, АҚШ, воситачи бўлган араб давлатлари ва Туркиядан Ғазодаги уруш якунлангани ҳақида кафолат олди.

Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги мазкур уруш 2023 йил 7 октябрда бошланган. Ўшанда ҲАМАС Исроилга ракета зарбалари йўллаган ва кўплаб одамларни гаровга олган. Бунга жавобан Исроил Ғазо секторига қуруқликдан ҳужум уюштирди ва ҳарбий ҳаракатларни бошлади. Томонлар ўртасида ўтган вақт давомида бир неча бор оташкесим эълон қилинганди. Аммо уруш тўлиқ тугагани бўйича биринчи марта баёнот берилмоқда.

Тошкентданман. Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетини тамомлаганман. 20 йилдан бери журналистика соҳасидаман. “Дарё”да 2022 йилдан бери ишлайман. Ҳозирда Таҳлил ва таржима бўлми бошлиғиман. Ёқтирган киноим: "Баламут". Китоблардан эса Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асари ёқади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар