Daryo

Суперлига. “Насаф” “Бунёдкор” билан дуранг ўйнади

Ўзбекистон Суперлигаси 24-туридан ўрин олган “Бунёдкор” ва “Насаф” жамоалари ўртасидаги баҳс 4 октябрь, шанба куни Тошкентдаги “Олимпия” стадионида бўлиб ўтди.

1 дақиқа ўқиш1 689 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистон Суперлигаси 24-туридан ўрин олган “Бунёдкор” ва “Насаф” жамоалари ўртасидаги баҳс 4 октябрь, шанба куни Тошкентдаги “Олимпия” стадионида бўлиб ўтди. Қизиқарли ва голларга бой ўтган баҳсда томонлар 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. 

Учрашувдаги ҳисоб 14-дақиқада Имеда Ашортия томонидан очилди. Орадан 5 дақиқа ўтиб “Насаф” ҳисобни тенглаштирди. Бурчакдан узатиб берилган тўпни Алибек Давронов бош билан киритиб, таблодаги натижани 1:1 кўринишга келтириб қўйди. 40-дақиқада “Бунёдкор” яна ҳисобда олдинга чиқиб олди. Амир Тўрақулов узоқ масофадан зарба йўллаб, Абдувоҳид Неъматов қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди — 2:1. Иккинчи бўлимнинг 58-дақиқасида ҳисоб яна тенглашди. Ҳусайн Норчаев “Бунёдкор” дарвозасига гол киритиб, умумий натижани тенглаштирди. Ўйин якуни арафасида қаршиликлар ғалабани илиб кетиши мумкин эди, бироқ Норчаев ҳакам томонидан белгиланган пенальтини голга айлантира оламди. Натижада ўйин 2:2 ҳисобида якунланди ва жамоалар 1 очкодан бўлишиб олди. 

Мазкур натижадан кейин “Насаф” ҳисобидаги очколар сони 53 тага етди. Жамоа ҳозирда турнир жадвалининг 1-поғонасини эгаллаб турибди. “Бунёдкор” эса 40 очко 5-ўринни банд этган.

Ўзбекистон Суперлигаси
24-тур

“Бунёдкор” — “Насаф” 2:2
Голлар:
1:0 — Ашортия (14), 1: 1 — Давронов (19), 2:1 — Тўрақулов (40), 2:2 — Норчаев (58);

Qashqadaryo viloyatidanman. O’zbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Bosma OAV fakulteti, Sport jurnalistikasi yo‘nalishini tugatganman. “Daryo”da 2025-yilning mart oyidan beri ishlayman va xabarlar hamda tahliliy maqolalar yozaman. Har yili Qozog‘istonning “Hokim” kinosini kamida bir marta ko‘raman. Said Ahmadning “Ufq” trilogiyasini sevib o‘qiyman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар