Daryo

Хитой қуёш панелларининг самарасизлиги туфайли катта зарар кўрмоқда

Август ойида идора компанияларни соҳанинг соғлом ва барқарор ривожланишига ҳисса қўшишга ундаган. Сектор ортиқча маҳсулот туфайли нархларни сунъий пасайтиришдан воз кечиши лозим.

1 дақиқа ўқиш2 164 кўришлар0 изоҳ5

Хитой Саноат вазирлиги қуёш энергетикаси соҳасидаги компанияларга ортиқча қувватларни қисқартиришни буюрди. Вазирлик бизнеснинг тартибга солишни кучайтириши ва ҳаддан ташқари рақобатни пасайтиришини кутмоқда.

Август ойида идора компанияларни соҳанинг соғлом ва барқарор ривожланишига ҳисса қўшишга ундаган. Сектор ортиқча маҳсулот туфайли нархларни сунъий пасайтиришдан воз кечиши лозим.

Хитой ҳукумати ортиқча ишлаб чиқариш савдо ҳамкорлари билан муносабатларда ҳам тарангликни келтириб чиқаришидан хавотирда, чунки компаниялар ортиқча маҳсулотларни чет элга сотишга уринмоқда.

Wind молиявий компанияси маълумотларига кўра, 2025-йилнинг биринчи ярмида Хитойнинг олтита йирик қуёш панели элементлари ва панеллари ишлаб чиқарувчиларининг зарари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки бараварга - 20,2 миллиард юанга (2,8 миллиард АҚШ доллари) ошган.

Natixis маълумотларига кўра, 2024-йилда Хитой заводлари 588 гигаватт қуёш батареяларини ишлаб чиқарган. Бу ҳам ички (277 гигаватт), ҳам ташқи талабдан (174 гигаватт) ортиқ. Шу билан бирга, заводлар атиги 54% қувват билан ишлаган.

Хитой жаҳон қуёш батареялари ишлаб чиқаришнинг тахминан 90 фоизини таъминлайди. Мамлакат раҳбарияти импорт қилинадиган қазилма ёқилғига қарамликни камайтириш ва уни ўзининг қайта тикланадиган энергияси билан алмаштириш ниятида эди, аммо даромадларнинг пасайиши Пекиннинг нархларни сунъий пасайтириш ва ортиқча ишлаб чиқаришни тўхтата олмаслигини кўрсатган.

Осиё мамлакатлари, жумладан, Хитой, кўмир электр станцияларини қуришда давом этмоқда. Қуёш ва шамол энергияси арзонлашмоқда, аммо кутилмаган вазиятлар учун унинг захирасини яратиш жуда қийин. Шамол генераторлари ва фотоэлементлар техник жиҳатдан қуёш ёки шамол энергиясини икки ҳафтага захиралай олмайди. Аккумулятор сифатида ташқи литийли батареядан фойдаланиш мумкин, лекин бу жуда қимматга тушади.

Andijondanman. Oʻzbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti hamda Xalqaro Nordik universitetini (magistr) tamomlaganman. “Daryo”da 2019-yildan beri muxbir boʻlib ishlayman va maxsus materiallar, tenderlar, sud hukmlari, tarjimalar bilan shugʻullanaman. 2025-yilda “Oltin qalam” milliy mukofotini olganman. Tarixiy film va seriallarni koʻrishni xush koʻraman. Eng sevimli asarim Togʻay Murodning “Otamdan qolgan dalalar” kitobidir.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар