Daryo

Суперлига. “Насаф” “Хоразм”дан устун келди

Қаршиликлар муҳим ғалабани қўлга киритиб, турнир жадвалида якка пешқадамлик қилмоқда.

1 дақиқа ўқиш1 645 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистон Суперлигаси 23-туридан ўрин олган “Насаф” ҳамда “Хоразм” жамоалари ўртасидаги баҳс 25 сентябрь, пайшанба куни Қаршидаги “Марказий” стадионда бўлиб ўтди. Қизиқарли кечган учрашувда майдон эгалари 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Учрашувдаги ҳисоб 45-дақиқада меҳмонлар томонидан очилди. “Хоразм” сафида тожикистонлик ҳужумчи Шаҳром Самиев дарвозабон Абдувоҳид Неъматовни доғда қолдириб, ҳисобни очди. Бироқ орадан бир дақиқа ҳам ўтмай, “Насаф” ҳисобни тенглаштирди. 45+1-дақиқада Шароф Муҳитдинов Драган Чераннинг аниқ пасидан кейин рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Иккинчи бўлимда ҳам жамоалар фаол ҳаракат қилди. 79-дақиқада Ойбек Бозоровнинг ажойиб ҳаракатлари натижасида Шерзод Насруллаев тўпни дарвозага йўллаб, “Насаф”га муҳим уч очкони тақдим этди.

Ушбу ғалабадан сўнг “Насаф” 52 очко билан турнир жадвалида якка пешқадамликни сақлаб қолди. “Хоразм” эса 20 очко билан 14-ўринда қолмоқда.

Ўзбекистон Суперлигаси
23-тур

“Насаф” — “Хоразм” 2:1 
Голлар
: 0:1 — Самиев (45), 1:1 — Муҳитдинов (45+1), 2:1 — Насруллаев (79)

Qashqadaryo viloyatidanman. O’zbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Bosma OAV fakulteti, Sport jurnalistikasi yo‘nalishini tugatganman. “Daryo”da 2025-yilning mart oyidan beri ishlayman va xabarlar hamda tahliliy maqolalar yozaman. Har yili Qozog‘istonning “Hokim” kinosini kamida bir marta ko‘raman. Said Ahmadning “Ufq” trilogiyasini sevib o‘qiyman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар