Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 20-туридан ўрин олган илк учрашув якунланди. Унда Олмалиқнинг “ОКМК” жамоаси Хоразмнинг “Хоразм” клубини қабул қилди.
Баҳснинг 14-дақиқасида мезбонлар яримҳимоячиси Сиаваш Ҳақназари ҳисобни очди. Меҳмонлар дарвозабонининг хатосидан фойдаланган эронлик футболчи майдон марказига яқин масофадан аниқ зарба йўллаб, Эргашев дарвозасини ишғол қилди. Ушбу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади ҳамда мезбонлар қийин ғалабага эришди — 1:0.
Ушбу муваффақиятдан сўнг “ОКМК” 32 очко билан турнир жадвалида 5-ўринга кўтарилди. “Хоразм” эса 20 очко билан 12-поғонадан жой олган.
“ОКМК” 21-тур доирасида “Пахтакор”ни ўз майдонида қабул қилади. “Хоразм” эса “Сўғдиёна” жамоаси билан баҳс олиб боради.
Ўзбекистон Суперлигаси, 20-тур
“ОКМК” — “Хоразм” 1:0Голлар: 1:0 — Ҳақназари (14).







