Daryo

Трамп маъмурияти Оқ уйда 200 миллион долларлик бал зали қурмоқда — WP

Янги иншоот 1902 йилда қурилган Оқ уйнинг шарқий қаноти ёнида жойлашади. У 650 кишини сиғдира олади. Ҳозирда Оқ уйдаги энг катта хона - Шарқий зал 200 кишига мўлжалланган.

1 дақиқа ўқиш1 118 кўришлар0 изоҳ1

АҚШ маъмурияти президент Дональд Трампнинг кўп йиллик орзусини амалга ошириш учун Оқ уйда 200 миллион долларлик бал залини қуришни бошлади. Бу ҳақда The Washington Post газетаси хабар берди.

Маълум қилинишича, қурилиш гуруҳлари умумий майдони 8,4 минг квадрат метр бўлган иншоотни барпо этиш учун майдонни тайёрлаш ишларини бошлаб юборишган. Бинонинг шарқий қанотидан жанубдаги ҳудудда дарахт ва буталарни кесиш ишлари бошланган, қурилиш материаллари пайдо бўлган. Бошқа тафсилотлар ҳозирча маълум қилинмаяпти.

Янги иншоот 1902 йилда қурилган Оқ уйнинг шарқий қаноти ёнида жойлашади. У 650 кишини сиғдира олади. Ҳозирда Оқ уйдаги энг катта хона - Шарқий зал 200 кишига мўлжалланган. Қурилиш ишлари Трампнинг президентлик муддати тугашидан олдин якунланиши керак.

АҚШнинг биринчи президенти Жорж Вашингтон томонидан режалаштирилган расмий қароргоҳ - Оқ уй 1792 йилда меъмор Жеймс Хобен лойиҳаси асосида қурила бошлаган. Вашингтоннинг ўзи бино учун жой танлаб, қурилиш 1800 йил 1 ноябрда якунланган. Ўша куниёқ унга АҚШнинг иккинчи президенти Жон Адамс кўчиб ўтган. Бино 1814-йилдаги ёнғиндан сўнг 1815-1817 йилларда қайта қурилган.

 

Август ойи бошида Трамп Оқ уй ҳудудида улкан бал зали (байрамлар ва рақслар майдони)ни қуришни ва уни мамлакатга ҳадя қилиш этишни режалаштираётгани хабар қилинганди.

Andijondanman. Oʻzbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti hamda Xalqaro Nordik universitetini (magistr) tamomlaganman. “Daryo”da 2019-yildan beri muxbir boʻlib ishlayman va maxsus materiallar, tenderlar, sud hukmlari, tarjimalar bilan shugʻullanaman. 2025-yilda “Oltin qalam” milliy mukofotini olganman. Tarixiy film va seriallarni koʻrishni xush koʻraman. Eng sevimli asarim Togʻay Murodning “Otamdan qolgan dalalar” kitobidir.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар