Daryo

Беларусь Трамп сўрови билан 50 дан ортиқ сиёсий маҳбусни озод қилди

АҚШ маъмурияти бунинг эвазига мамлакатга қўлланган баъзи санксияларни қисман енгиллаштиришини маълум қилди.

1 дақиқа ўқиш1 272 кўришлар0 изоҳ0

Беларусь АҚШ президенти Дональд Трампнинг сўрови билан 52 нафар маҳбусни афв қилди ва уларни Литвага юборди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

АҚШ маъмурияти бунинг эвазига Беларусь давлат авиакомпанияси Belavia’га қарши санксияларни қисман енгиллаштиришини маълум қилган. Таъкидланишича, мамлакат президенти Александр Лукашенко Трамп топшириғи билан Минскга келган ва АҚШ расмийлари билан учрашган. Учрашувда сиёсий маҳбуслар озод қилиниши ва минтақавий хавфсизлик масалалари, жумладан Беларусдан НАТО давлатларига амалга оширилаётган ноқонуний миграция муаммоси муҳокама қилинган.

Вашингтон расмийлари маҳбусларнинг озод этилишини олқишлаб, шундай муносабат билдирган:

“Беларусьда қолаётган 1 300 га яқин сиёсий маҳбусни озод қилиш устида ишлашни давом эттирамиз”.

Маълум қилинишича, озод қилинганлар орасида 14 хил миллат вакиллари — литвалик, латвиялик, полшалик, немис, француз ва британияликлар бор. Human Rights Watch ва мустақил Беларусь ОАВси таниқли сиёсий маҳбуслар Микола Статкевич, Уладзимир Мацкевич ва Элена Романаускиене ҳам озод қилинганини хабар қилмоқда. 

“Президент Трампга — унга хушомад қилмоқчи эмасман, бу менга бегона — биринчи навбатда минтақамизда тинчлик учун қилаётган саъй-ҳаракатлари учун миннатдорлик билдирмоқчиман”, деган Лукашенко АҚШ расмийлари билан учрашув бошланишида.

 

Фото: BBC

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар