Daryo

Исроил Қатарга янги ҳужум билан таҳдид қилди

Нетаньяху ҲАМАС вакилларини Доҳадан қувиб чиқаришга чақирди. Агар Қатар бундай қилмаса, яҳудий давлатининг ўзи бу ишни амалга оширишини маълум қилди.

1 дақиқа ўқиш1 521 кўришлар0 изоҳ1

Исроил бош вазири Бенямин Нетаньяху Қатарга янги ҳужум уюштириш билан таҳдид қилди.  У Доҳа расмийларидан ҳаракат вакилларини қувиб чиқаришни талаб қилмоқда. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

Доҳага ҳужум бутун дунё еткачилари томонидан қораланаётганига қарамай, Нетаньяху 10 сентябрь куни баёнот бериб шундай деган:

“Исроилнинг бутун Яқин Шарқда олиб бораётган бомбардимонлари олқишланиши керак. Мен Қатар ва террорчиларни ўз ҳудудида сақлаётган барча давлатларга мурожаат қилмоқчиман: уларни қувиб чиқаринг ёки судга топширинг. Агар буни қилмасангиз — биз қиламиз”.

Қатар Ташқи ишлар вазирлиги ушбу баёнотни кескин танқид қилган ва уни давлат суверенитетни бузишга уриниш сифатида баҳолаган.

“Нетаньяху яхши биладики, ҲАМАС ваколатхонаси Қатар ҳудудида АҚШ ва Исроил илтимосига биноан, воситачилик доирасида ташкиллаштирилган. Сайловларда экстремистик риторикага таянувчи, халқаро жиноий жавобгарликдан қочиб юрган ва кундан-кунга глобал майдонда яккаланиб бораётган шахсдан бу каби баёнотлар кутилмаган ҳолат эмас”, дейилади Қатар ТИВ баёнотида.

Маълумот учун, яҳудий давлати сўнгги 3 кун ичида Ғазо, Ливан, Яман, Сурия, Тунис ва Қатарда ҳужумлар уюштирган. Босиб олинган Ғарбий Соҳилда эса рейдларни давом эттирмоқда. Хусусан, Яман пойтахти Санага 10 сентябрь куни авиазарба берилган, оқибатда 35 киши ҳалок бўлиб, 130 дан ортиқ одам жароҳатланган.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар