АҚШ терма жамоасининг собиқ футболчиси Алан Гордон Major League Journeyman подкастида Лигалар кубоги финалидан кейин юз берган қизиқарли воқеани сўзлаб берди.
Унга кўра, беллашув якунлангач, “Интер Майами” ҳужумчиси Лионел Месси ва унинг ватандоши, “Сиетл Саундерс” ярим ҳимоячиси Педро Де Ла Вега ўртасида можаро юзага келган. Гордоннинг таъкидлашича, Месси унга қарата қуйидаги сўзларни айтган:
Мен терма жамоада ўйнаб турган пайтда, сен у ерда ўйнамайсан!”Эслатиб ўтамиз, Лигалар кубоги финалида “Интер Майами” “Сиетл”га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Ўйиндан кейин катта жанжал юз берди: Серхио Бускетс рақиб футболчиларидан бирини урди, Луис Суарес эса “Сиетл” ходимига нисбатан ноўрин ҳаракат қилган. Бу вазиятлар жонли эфирда трансляция қилиниб, футбол оламида катта шов-шувларга сабаб бўлди.
Педро Де Ла Вега Аргентина терма жамоаси футболчиси ҳисобланади. У 2021-йил илк марта чақирув олган ва ҳозирга қадар 3 та баҳсда майдонга тушган.
Маълумот учун, Аргентина терма жамоаси 5-август, жума тонгида Жаҳон чемпионати саралаши доирасида Венесеулага қарши майдонга тушади. Лионел Сколани бошчилигидаги жамоа айни пайтда гуруҳда 35 очко билан якка пешқадамлик қилмоқда.








