Daryo

Туркияда куёв тўйидаги отишмада вафот этди

Келиннинг аёл қариндоши уни отганликда гумон қилинмоқда.

1 дақиқа ўқиш1 288 кўришлар0 изоҳ12

Туркияда 23 ёшли куёв тўйида ҳавога узилган ўқ оқибатида вафот этди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.

Ҳодиса Гиресун вилоятининг Шебинкараҳисар шаҳрида содир бўлган. Куёвни отганликда келиннинг аёл қариндоши гумон қилинмоқда. Жабрланувчи оғир жароҳат билан шифохонага етказилган, бироқ шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қололмаган.

Отишмада гумон қилинган аёл қўлга олинган. Тинтув пайтида унинг ҳовлисидан лицензиясиз иккита тўппонча топилган. Прокуратура содир бўлган воқеанинг барча ҳолатларини аниқлаш учун тергов бошлаган.

Маҳаллий аҳоли таъкидлашича, Туркиянинг шимолида тўйларда ҳавога ўқ узиш кенг тарқалган анъана ҳисобланади. Ҳокимият органларининг огоҳлантиришларига қарамай, шунга ўхшаш ҳодисалар ҳар йили юз бермоқда. 

Бир ҳафта олдин худди шундай воқеа Трабзон шаҳрида содир бўлганди. Ўшанда отишма оқибатида бир киши ҳалок бўлиб, яна икки киши тан жароҳати олган. Отишмалар сабабли тўй маросимини тўхтатишга мажбур бўлишган. Икки киши ҳибсга олинган, улардан бири полиция ходими экани маълум бўлган.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар