Daryo

Андижонда 2 йигит дўппосланиб, “самосуд” қилинди

Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан маълумот бериб, жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари тамомланганини маълум қилди

1 дақиқа ўқиш1 848 кўришлар0 изоҳ0
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятининг Асака туманида бир гуруҳ шахслар жанжаллашаётгани тасвирланган видеолар тарқалди. Мазкур ҳолат вилоят ИИБ томонидан ўрганилди.

 

 

Хабар қилинишича, Асака туманида яшовчи 2001-йилда туғилган Х.Ж шу йилнинг 8-июн куни тонгги соат 4:30 ларда Асака тумани, Қадрият маҳалласи ҳудудида фуқароларнинг тинчини бузиб, шериклари 2003-йилда туғилган С.М. ва 2002-йилда туғилган О.М.лар билан бирга, 2004 -йилда туғилган Х.Д.ни ўзаро келишмовчилик ортидан уриб дўппослаган.

 

Унга енгил тан жароҳати, 1997-йилда туғилган фуқаро Р.Б.га эса ўртача оғир тан жароҳати етказишган. Ушбу ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида фуқаролар Х.Ж, С.М. ва О.М.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчиларга "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

 

Жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари тамомланиб, 8-июл куни айблов хулосаси билан суд муҳокамасига юборилган. Жиноят ишлари бўйича Асака тумани суди томонидан 27-август куни судланувчилар Х.Ж, С.М.ва О.М.ларнинг хар бирига нисбатан 3 йил муддатдан озодликни чеклаш жазолари тайинланди.
Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар