Daryo

Украина: Одессада қурбонлар сони 14 нафарга етди

22 та дрон зарарсизлантирилган. 21 қаватли турар жой биносида ёнғин келиб чиққан

1 дақиқа ўқиш6 169 кўришлар0 изоҳ0

Украинанинг Одесса шаҳрида қурбонлар сони 14 кишига етди. Бу ҳақда Одесса вилояти ҳарбий раҳбари Олег Киперга таяниб Anadolu хабар берди.

Фото: Anadolu
“Одессада тунги дрон зарбаси оқибатида 14 киши жароҳат олди, улардан 3 таси болалар. 6 нафар ярадор шифохонада қолмоқда, улардан 3 нафари (шундан бир нафари бола) оғир аҳволда. Қолганлар амбулатор даволанишда давом этмоқда”, деди Кипер.

Украина ҳарбийларига кўра, ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари 22 та дронни зарарсизлантирган: 21 таси уриб туширилган ва биттаси йўқ қилинган. Шунингдек, ҳужумнинг асосий йўналиши Одесса вилояти экани айтилмоқда. Украина Фавқулодда вазиятлар хизмати Одессада 21 қаватли турар жой биносига зарба берилгани ҳақида хабар берган.

“Зарба натижасида 7, 8 ва 9-қаватларда ёнғин содир бўлган. Одамлар ўз квартираларида қамалиб қолган”, дейилади хабарда.

Одесса мери Геннадий Труханов эр-хотиннинг ўлими ҳақида маълумот берган.

“Қутқарувчилар ҳозиргина дрон зарбаси оқибатида ҳалок бўлган эр-хотиннинг жасадини топди. Қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдираман”, деди Труханов.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар