Daryo

Неймар Бразилия терма жамоасига қайтадими? Анчелотти жавоб берди

Италиялик мутахассис Неймар – жамоа ҳамда 2026 йилги Жаҳон Чемпионати учун жуда муҳим ўйинчи эканлигини айтди

1 дақиқа ўқиш21 684 кўришлар0 изоҳ0

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Неймарнинг термадаги фаолияти хусусида гапирди.

Фото: Getty Images

Италиялик мутахассис ҳужумчи билан гаплашгани, у жамоа ҳамда 2026 йилги Жаҳон Чемпионати учун жуда муҳим ўйинчи эканлигини айтди.

“У яхши тайёргарлик кўриши керак, бунга вақт бор. Мен унга тайёргарликни пухта ўтказиш кераклигини айтдим, чунки биз Неймарни Бразилия миллий жамоаси учун яна муҳим ўйинчига айлантирмоқчимиз.

Бразилияда 10-рақамли либос жуда муҳим ва катта масъулият юклайди. Винисиус ва бошқа ўйинчилар ҳам бу рақамни кўтара олади. Сабаби, уларда шахсият ва характер шаклланган”, деган Анчелотти.

Мураббийга кўра, келгусида бу рақам ўзгариши мумкин.

“Мамлакатда бу либосни орзу қилувчи ва масъулиятни зиммасига оладиган кўплаб футболчилар бор”, деган италиялик мутахассис.

Неймар 2025 йилнинг январь ойида Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клубидан эркин агент мақомида “Сантос”га ўтган эди. У жорий мавсум барча мусобақалар доирасидаги 14 та ўйинда майдонга тушди, ўз ҳисобига 3 та гол ва 3 та голли узатма ёздириб қўйган. Унинг “Сантос” билан шартномаси жорий йилнинг июнь ойининг охиригача амал қилади. Transfermarkt портали ҳужумчининг қийматини 12 миллион еврога баҳолаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВда Неймарга Истанбулнинг бошқа клуби — “Галатасарой” ҳам қизиқиш билдиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Шунингдек, футболчининг агенти уни Мюнхеннинг “Бавария” клубига таклиф қилгани борасида миш-мишлар тарқалганди.

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар