Daryo

Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ал-Аҳли”ни мағлуб этди

Ушбу ғалабадан сўнг Бразилия жамоаси гуруҳда 4 очко билан пешқадам бўлиб турибди

1 дақиқа ўқиш5 489 кўришлар0 изоҳ0

Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг 2-тур учрашувлари 19 июнь куни ўтказилди.

Фото: Getty Images

“А” гуруҳидан ўрин олган учрашувда Бразилиянинг “Палмейрас” жамоаси Мисрнинг “Ал-Аҳли”сига қарши баҳс ўтказди. Ўйиндаги барча голлар иккинчи бўлимда урилди.

Жумладан, Виссам Абу Али ўз дарвозасига тўп киритиб қўйган бўлса, яна бир гол Флако Лопес томонидан урилди.

Шундай қилиб, ушбу ғалабадан сўнг Бразилия жамоаси “А” гуруҳида 2-турдан сўнг 4 очко билан пешқадам бўлиб турибди.

Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати

2-тур

“А” гуруҳи

“Палмейрас” — “Ал-Аҳли” 2:0

Голлар: 1:0 — Виссам Абу Али (49, автогол), 2:0 — Флако Лопес (59).

<p> </p> <div id="mttContainer" aria-expanded="false"></div>

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар