Daryo

Мактабдаги отишмадан сўнг Австрияда уч кунлик мотам эълон қилинади

Австрия ҳукумати отишма муносабати билан барча ички тадбирларни бекор қилган

1 дақиқа ўқиш4 232 кўришлар0 изоҳ0

Австрия ҳукумати Грац шаҳридаги мактабда юз берган отишма муносабати билан уч кунлик миллий мотам эълон қилади. Бу ҳақда мамлакат канцлери Кристиан Штокер маълум қилди, дея хабар бермоқда OE24 нашри.

Фото: АУФ1
“Бугун содир бўлган воқеа — миллий фожиадир. Бу қилмиш барчамизга таъсир кўрсатди. Бутун Австрия уч кунлик миллий мотам давомида қурбонларни хотирлайди”, деди у.

Мотам чоршанба куни эълон қилинади. Маҳаллий вақт билан соат 10:00 да бир дақиқалик сукут сақланади.

10 июнь куни эрталаб 22 ёшли йигит Австриянинг Грац шаҳридаги мактабда ўқ отишни бошлади. У икки синфдаги ўқувчиларга ҳужум қилди. Қўшни хоналардан бирида ўқитувчи ўқувчилар билан бирга тўсиқ қўйиб беркинди. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида 10 киши ҳалок бўлган, яна 28 киши жароҳат олган. Кейинроқ гумонланувчининг жасади мактаб ҳожатхоналаридан биридан топилди. Дастлабки маълумотларга кўра, у ушбу мактабнинг собиқ ўқувчиси бўлган. Йигитнинг ўзи эса ўзини зўравонлик қурбони деб ҳисоблаган.

Австрия ҳукумати отишма муносабати билан барча ички сиёсий тадбирларни бекор қилди. Австрия канцлери Кристиан Штокер ҳукумат аъзолари, жумладан, ички ишлар вазири Герҳард Карнер ва таълим вазири Кристоф Видеркер билан бирга Грасга йўл олган.

Штокер фавқулодда хизматлар ходимларига миннатдорчилик билдириб, содир бўлган воқеа барча австрияликларга “инсон сифатида, ота-она сифатида, жамият аъзоси сифатида” дахлдор эканлигини таъкидлаб, халқни бирдамликка чақирган.

“Грацдаги мактабда содир бўлган отишма бутун мамлакатимизни ларзага солган миллий фожиадир. Бу ақл бовар қилмас ҳаракат ҳали олдинда катта ҳаёт турган ёшларнинг умрини тўсатдан узиб қўйди. Ҳозир барчамиз — бутун Австрия ҳис қилаётган оғриқ ва қайғуни сўз билан ифодалаш мушкул”, деди Австрия канцлери.

Andijondanman. Oʻzbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti hamda Xalqaro Nordik universitetini (magistr) tamomlaganman. “Daryo”da 2019-yildan beri muxbir boʻlib ishlayman va maxsus materiallar, tenderlar, sud hukmlari, tarjimalar bilan shugʻullanaman. 2025-yilda “Oltin qalam” milliy mukofotini olganman. Tarixiy film va seriallarni koʻrishni xush koʻraman. Eng sevimli asarim Togʻay Murodning “Otamdan qolgan dalalar” kitobidir.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар