Daryo

Исроил барча фаол пиёда ва зирҳли бригадаларини Ғазога киритди

Яҳудий армияси ҳужумни кучайтирганидан бери Ғазода 4 мингга яқин одам ҳалок бўлди

1 дақиқа ўқиш9 669 кўришлар0 изоҳ0

Исроил мудофаа армиясининг барча мунтазам пиёда ва зирҳли бригадалари Ғазо секторига жойлаштирилди. Бу ҳақда The Times of Israel хабар берди.

Фото: Reuters

Маълум қилинишича, Исроил ҲАМАСга қарши ҳужумни янада кучайтиришга тайёрланмоқда. “Голани”, “Гивати”, “Коммандос”, “Кфир” ва бошқа бригадалардан ташқари Ғазо секторига захира бўлинмалари ҳам киритилган.

Бунгача Ғазода ўн минглаб ҳарбийлардан иборат бешта дивизия ҳаракат қилаётганди. 24 май куни Исроил армияси юздан ортиқ нишонга зарба берилганини маълум қилган.

Ҳарбийлар ҲАМАС томонидан фойдаланилаётган инфратузилмалар нишонга олинганини билдирган. Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлиги эса Исроилнинг ҳаракатлари оқибатида 80 дан ортиқ одам ҳалок бўлганини эълон қилган. Исроил 18 март куни ҳужумни кучайтирганидан бери секторда 3747 киши ҳалок бўлган.

Исроил май ойи ўрталаридан бери Ғазодаги гаровга олинганларни озод қилиш ва 2023 йил кузида мамлакатга ҳужум қилган ҲАМАСни йўқ қилиш учун янги йирик ҳужум уюштирмоқда. Бош вазир Биньямин Нетаньяху Исроил эксклавнинг бутун ҳудуди устидан ҳарбий назорат ўрнатиш ниятида эканини айтганди.

Ғазодаги оғир гуманитар вазият туфайли Европа Иттифоқи яҳудий давлати билан муносабатларни қайта кўриб чиқишга рухсат берган. Британия, Канада ва Франция эса Исроилга санкциялар билан таҳдид қилганди.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар