Daryo

Исроил Ғазода қуруқликдаги операцияни қайта бошлади

Яҳудий давлати Ғазо секторининг шимолий ва жанубий қисмлари ўртасида буфер зона яратмоқчи

1 дақиқа ўқиш4 819 кўришлар0 изоҳ0

Исроил мудофаа кучлари ҲАМАС назоратидаги Ғазо секторининг марказий ва жанубий қисмларида қуруқликдаги операцияни қайта бошлади. Бу ҳақда Исроил армияси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: The Guardian

Қуруқликдаги ҳаракатлар доирасида Исроил ҳарбийлари назоратни Нeтсарим йўлаги марказига кенгайтирди. Мазкур йўлак Ғазонинг шимолий ва жанубий қисмларини ажратиб туради. Исроил армияси операциянинг мақсади хавфсизлик зонасини кенгайтириш, Ғазонинг шимолий ва жанубий қисмлари ўртасида буфер зонасини яратиш деб атади.

Армия Исроил давлати фуқароларини ҳимоя қилиш учун Ғазодаги террорчи ташкилотларга қарши курашни давом эттиради, дея таъкидлади Исроил мудофаа кучлари.

Исроил аввалроқ Ғазога авиаҳужумларни қайта тиклаган эди

18 мартга ўтар кечаси Исроил армияси Ғазога ҳаводан зарбалар беришни қайта тиклади. ҲАМАС нишонга олиниши айтилган ҳужумларда 400 дан ортиқ одам ҳалок бўлди, уларнинг аксарияти болалар ва аёллар ҳисобланади. Бундан ташқари 560 дан ортиқ киши жароҳатланган. Ҳужумни қайта тиклаш буйруғи Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ва мудофаа вазири Исроил Кац томонидан берилган.

Улар ўт очишни тўхтатиш режимини узайтириш бўйича музокараларда олдинга силжиш йўқлигига жавобан шундай қарор қабул қилганини айтган. 

ҲАМАС сўнгги 24 соат ичида кучларимизнинг оғирлигини ҳис қилди, мен сизни ва уларни ишонтириб айтмоқчиманки, бу фақат бошланиши. Биз урушдаги барча мақсадларимизга эришиш учун курашишда давом этамиз — барча гаровга олинганларни озод қилиш, ҲАМАСни йўқ қилиш ва Ғазо Исроилга таҳдид солмаслигига ваъда, деган Нетаньяху.

Шунингдек, у музокараларда олдинга силжиш йўқлиги учун айбни тўғридан тўғри ҲАМАСга юклаган. Исроил бош вазири Ғазодаги “барча кутилмаган қурбонлар” учун ҲАМАС жавобгар эканини даъво қилган.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар