Daryo

Тожикистонда юз берган зилзила оқибатлари — видео

Мамлакатда учта ер силкиниши қайд этилди. Табиий офат туфайли 3 яшар бола ҳалок бўлди

1 дақиқа ўқиш47 347 кўришлар0 изоҳ0

Тожикистонда 13 апрель куни юз берган зилзилалар оқибатида уч ёшли бола ҳалок бўлди. Қўшни республикада учта ер силкинишлари қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар ва мудофаа қўмитасига таяниб, “Спутник Тожикистон” хабар берди.

Фото: “Спутник”

Хабарга кўра, Рашт туманида уч ёшли болани девор босиб қолган, оқибатда у ҳалок бўлган. Зилзила 13 апрель куни соат 9:24 да содир бўлган. Унинг эпицентри Раштдан 21 километр шимолда, Душанбедан 160 километр шимоли-шарқда кузатилган. Зилзила кучи Рашт туманида 5—6 баллни, Душанбеда эса 3 балл атрофида бўлган.

Шундан сўнг 4 ва 3 магнитудали иккита ер силкинишлари қайд этилган. Табиий офат оқибатида 29 та турар жой биноси ва битта мактабга зарар етган. Шундан 17 та уй ва мактаб Рашт туманида, яна 12 та уй Тожикободда жойлашган. Зилзила содир бўлган ҳудудда зарарни баҳолаш учун Фавқулодда вазиятлар қўмитаси комиссияси ишламоқда.

Фото: “Спутник”

Тожикистонда содир бўлган зилзила кучи қўшни Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудларига ҳам сезилган. Жумладан, Фарғона вилоятида 3 балл, Наманган, Сирдарё, Андижон вилоятларида 2—3 балл, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳрида 2 баллни ташкил этган. Қозоғистонда эса ер силкинишлари уч баллни ташкил этган.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар