Daryo

Адлия вазирига янги ўринбосар тайинланди

Тайинловга қадар у Юристлар малакасини ошириш маркази директори лавозимида ишлаган

1 дақиқа ўқиш13 777 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистон президентининг тегишли қарори билан Шерзод Рабиев адлия вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот котиби хабар берди.

Фото: Telegram / Севара Уринбаева

Шу билан бирга, адлия вазири ўринбосарлари Актам Муҳаммадиев ва Тўлқин Абдусатторов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан вазифаларидан озод этилди.

Маълумот учун, Шерзод Рабиев 1984 йилда Сирдарё вилояти Ховос шаҳрида туғилган, маълумоти олий, мутахассислиги ҳуқуқшунос, 2005 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Шерзод Рабиев шу кунга қадар Юристлар малакасини ошириш маркази директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

2022 йил ноябрь ўрталарида адлия вазири лавозимида ишлаб келган Русланбек Давлетов президент маслаҳатчиси бўлгани ва шу муносабат билан адлия вазири лавозимидан озод этилганди. Шундан буён мазкур лавозимда Акбар Тошқулов ишлаб келмоқда.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар