Daryo

Исроил генерали 2025 йилни Ғазо ва Эрон билан уруш йили деб эълон қилди

У сўнгги йилларда Исроил армияси нисбий ғалаба ёки тийиб туришгагина эътибор қаратганини айтди

1 дақиқа ўқиш11 682 кўришлар0 изоҳ0

Исроил мудофаа армиясининг бош штаби янги раҳбари Эял Замир 2025 йил Ғазо сектори ва Эронга қаратилган уруш йили бўлишини айтди. Бу ҳақда The Jerusalem Post нашри хабар берди.

Фото: AFP

Маълумотларга кўра, Замир тегишли баёнотни олий ҳарбий қўмондонликка мурожаатида айтган. У Исроил армияси бошқа йўналишларга ҳам эътибор қаратишини таъкидлаган. Замир “ғалаба” тушунчасига муҳим қадрият сифатида урғу берган. Унинг айтишича, сўнгги йилларда Исроил армияси нисбий ғалаба ёки тийиб туришгагина эътибор қаратган.

Замир 5 март куни расман Исроил мудофаа армияси бош штаби бошлиғи лавозимига киришди. Маросимда Замирга Исроил армиясидаги энг юқори генерал-лейтенант унвони тантанали равишда топширилди. Бош штабнинг янги раҳбари ишонч учун миннатдорлик билдирди ва Исроилни ҳарбий муваффақиятларга олиб боришга ваъда берди.

Ғазо секторида гаровга олинганларнинг оилаларига мурожаат қилар экан, Замир уларни қутқариш учун қўлидан келган барча ишни қилишга ишонтирди. Бундан ташқари, у янги танк дивизиясини тузишга ва янги пиёдалар дивизиясини ташкил этиш масаласини кўриб чиқишга қарор қилди. 

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар