Daryo

Озарбайжон Арманистондан товон пули талаб қилди

Арманистон устидан Гаагадаги арбитраж судига мурожаат қилинди

2 дақиқа ўқиш5 820 кўришлар0 изоҳ0

Озарбайжон Қорабоғ ва Шарқий Зангезурнинг ноёб табиатини йўқ қилганлик ва экологик зарар етказганлик учун товон талаб қилиб, Арманистонга қарши Гаагадаги арбитраж судига даъво аризаси берди. Бу ҳақда “Репорт.аз” хабар берди.

Фото: Reuters

Даъво аризаси 1979 йилги “Европада ёввойи ҳайвонот ва ўсимлик дунёси ҳамда табиий яшаш муҳитини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги конвенция (“Берн конвенцияси”) асосида 12 февраль куни тақдим этилган.

“Арманистонга қарши ушбу суд даъвоси Берн конвенциясига асосланган биринчи маълум давлатлараро арбитраж жараёни ҳисобланади”, дейилади Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Ҳужжатда Арманистоннинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича юридик мажбуриятларини кўп марта бузгани таъкидланади.

Озарбайжон ўз ҳудудларини оккупациядан озод қилгач, Арманистоннинг атроф-муҳитга етказган даҳшатли вайронгарчилик фактларини аниқлади. Арманистон дунёдаги энг бой биохилма-хиллик марказларидан бирида яшаш муҳити ва турларни ҳимоя қилмаган. Арманистоннинг ҳаракатлари минтақадаги тирик табиат ва турларга қайтариб бўлмас даражада жиддий зарар етказди, дейилади баёнотда.

2023 йил 18 январь куни Озарбайжон Арманистонга кўрсатилган далиллар асосида арбитраж жараёни бошлангани ҳақида хабарнома юборди. 2023 йил 15 сентябрда арбитраж судининг таркиби тасдиқланди ва 2024 йил 12 апрелда Гаагадаги Тинчлик саройида Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги биринчи процессуал йиғилиш бўлиб ўтди.

Озарбайжон Арманистондан яшаш жойлари ва жонли табиатни оммавий равишда йўқ қилгани, хусусан, юзлаб ёввойи ҳайвонот турлари ва уларнинг яшаш муҳитига салбий таъсир кўрсатган ҳаракатлари учун тўлиқ товон талаб қилмоқда. Бу дарахтларнинг кесилиши, кон қазиш ишлари ва гидроэлектрстанциялар қурилишини ҳам ўз ичига олади.

БМТнинг Атроф-муҳит бўйича дастури (ЮНЕП) ҳисоботига кўра, 2000 йилдан ортиқ ноёб дарахтлар ўсган Озарбайжоннинг минглаб гектар алоҳида муҳофаза қилинадиган ва қимматли ўрмонларига зарар етказилган.

Ушбу қўриқхоналарнинг баъзилари Баситчай водийсидаги шарқий чинор ўрмони каби ноёб ва заиф экотизимларни ҳимоя қилиш учун яратилган. ЮНЕП, шунингдек, Охчучай дарёсидаги юзлаб ўлик балиқларни ва Арманистоннинг тоғ-кон фаолияти оқибатида сув, тупроқ ва биологик хилма-хилликнинг кимёвий ифлосланишини қайд этди. Арманистоннинг хатти-ҳаракатлари бир нечта муҳофаза қилинадиган балиқ ва амфибия турларига таҳдид солмоқда.

Озарбайжон адолатни таъминлаш бўйича ўз фаолиятини давом эттиради ва Арманистонни ноқонуний ишғол пайтида атроф-муҳит, ҳайвонлар турлари ва яшаш жойларини йўқ қилиш ҳамда ҳимоя қилиш чораларини кўрмагани учун халқаро жавобгарликка тортади, дея таъкидлади ТИВ.

Озарбайжон ўз ҳудудларини оккупациядан озод қилганидан сўнг, Арманистон атроф-муҳитни йўқ қилаётган даҳшатли фактларни аниқлади. Бу мамлакат дунёдаги энг бой биохилма-хиллик ўчоқларидан бирида яшаш муҳити ва турларни ҳимоя қилмаган. Арманистоннинг хатти-ҳаракатлари минтақадаги тирик табиат ва турларга қайтариб бўлмайдиган жиддий зарар етказди.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар