Daryo

“Арманистон собиқ президенти ва бошқа сиёсий рақибларимни йўқ қиламан” — Пашинян

Бош вазир бу гапларни у билан баҳслашган қорабоғлик арман аёлга бақирганча айтиб таҳдид қилди. Аёл бош вазирни ватанини ўғирлашда айблади.

1 дақиқа ўқиш8 763 кўришлар0 изоҳ7

Арманистон бош вазири Никол Пашинян ўзи билан баҳслашган қорабоғлик арман аёлга бақирди. Шунингдек, у ўзининг сиёсий рақибларини, жумладан, собиқ президент Роберт Кочарян ва “Кучли Арманистон” партияси раҳбари Самвел Карапетянни йўқ қилишга ваъда берди. Бу ҳақда “Риа Новости” хабар берди.

Воқеа сайловчилар билан учрашув чоғида содир бўлди. Бир аёл Пашинянга яқинлашиб, уни ватанини ўғирлашда, бутун бир ёш авлодни йўқ қилишда ҳамда фарзандлари ва укасини тортиб олишда айблади.

“Сиз бизни синдирмоқчи бўлдингиз, лекин биз синганимиз йўқ”, деди аёл.

Бунга жавобан бош вазир можаро пайтида “қочиб кетган” қорабоғликлар ҳақида гапирди ва сиёсий рақибларини “эгиб қўйиш” билан таҳдид қилди.

“Робни ҳам, Самвелни ҳам йўқ қиламан!”, деб бақирди у.

Маълумот ўрнида, Арманистонда парламент сайловлари 7 июнь кунига белгиланган.

Тоғли Қорабоғ можароси ҳақида

Совет Иттифоқи парчаланганидан ва 1992–1994 йиллардаги Озарбайжон билан қуролли тўқнашувдан кейин Тоғли Қорабоғ кўп йиллар давомида арманлар яшайдиган тан олинмаган республика сифатида мавжуд бўлиб келди.

2020 йил сентябрь ойида Қорабоғда жанговар ҳаракатлар қайта авж олди. Бунинг оқибатида арман томони Тоғли Қорабоғ атрофидаги барча туманларни ва совет даврида мухтор вилоят таркибига кирган баъзи ҳудудларни бой берди.

Ушбу воқеалар фонида Ереван ва Боку келажакдаги тинчлик шартномаси бўйича музокаралар олиб борди. 2023 йил май ойи охирида Пашинян Ереван Озарбайжон суверенитетини унинг совет давридаги чегаралари доирасида, яъни Қорабоғ билан бирга тан олишга тайёрлигини эълон қилди.

Ўша йилнинг сентябрь ойида Баку Қорабоғда бир кундан кам давом этган ҳарбий операция ўтказди. Шундан сўнг президент Илҳом Алиев Озарбайжон ўз ҳудудий яхлитлигини тиклаганини маълум қилди. Октябрь ойи бошига келиб 100 мингдан ортиқ аҳоли Қорабоғни тарк этди.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар