Daryo

Россия Арманистонга Озарбайжон орқали дон етказиб берди

Мазкур буғдой экспорти 1990-йиллардан бери илк бор темир йўл орқали амалга оширилди.

1 дақиқа ўқиш2 203 кўришлар0 изоҳ0

Россия 1990-йиллардан бери илк марта Озарбайжон орқали темир йўл билан Арманистонга буғдой етказиб берди. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар берди.

Россия бош вазири ўринбосари Алексей Оверчукга кўра, Россия–Арманистон темир йўл алоқасининг Озарбайжон ва Грузия ҳудуди орқали тикланиши Жанубий Кавказда тинчлик ва барқарорлик йўлида муҳим қадам ҳисобланади.

“Бу йўналиш мамлакатларимиз ўртасида мустақилликдан кейинги даврда илк тўғридан тўғри темир йўл алоқасини таъминлади. Бу воқеа Жанубий Кавказда тинчлик ўрнатиш ва иқтисодий ривожланишга хизмат қилувчи амалий натижадир”, деган Оверчук.

Оверчук Озарбайжон, Арманистон ва Грузия ҳукуматларига транспорт йўлларини қайта очишдаги ҳамкорлиги учун миннатдорлик билдирган. Россия ҳукуматининг маълум қилишича, янги йўналиш орқали илк партия – 15 та вагон, яъни қарийб минг тонна буғдой Арманистонга етказилган.

Расмий баёнотда айтилишича, бу йўл туфайли Россия қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Арманистонга тўғридан тўғри ва арзонроқ транспорт харажатлари билан етказиш имконияти пайдо бўлган.

Режага кўра, 2026 йил январь ойигача яна 132 та вагон буғдой шу йўналиш орқали ташилади. Келажакда бошқа турдаги юкларни ҳам ташиш режалаштирилган. Арманистон йилига 450–500 минг тонна дон импорт қилади, бу ҳажмнинг деярли барчаси Россиядан келтирилади.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар