Daryo

Тожикистонда маҳкумлар қўриқчиларни ўлдириб, қочишга уринди

Маҳкумлар қўлбола тиғли пичоқлар билан колонияда исён кўтарди

1 дақиқа ўқиш22 890 кўришлар0 изоҳ0

Тожикистоннинг Ваҳдат шаҳридаги колонияда 9 нафар маҳбусдан иборат гуруҳ қўлбола қуроллар билан қўриқчиларга ҳужум қилди. Бу ҳақда “Ховар” агентлиги хабар берди.

Фото: Асиа_Плус

Ҳодиса 3 февраль куни соат 15:44 да 3/2-сонли ахлоқ тузатиш муассасасида юз берган. Ҳужум оқибатида колониянинг уч нафар ходими оғир тан жароҳат олган. 

“Маҳкумлар муассаса маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмай, қўлбола ўткир ва тиғли темир пичоқлардан фойдаланган ҳолда ўз жиноий ҳаракатларини давом эттирган. Улар муассаса қўриқчиларини ўлдиришга ва қочишга уринган”, дейилади хабарда.

Қўриқчилар қонун ва хизмат йўриқномаларига мувофиқ ҳужум қилганларга қарши ўқотар қурол ишлатишга мажбур бўлган. Оқибатда уч нафар маҳкум зарарсизлантирилган, қолганлари эса қўлга олинган.

Жароҳатланганларга тиббий ёрдам кўрсатилган, уларнинг саломатлиги “меъёрида” экани айтилмоқда. Муассасани қўриқлаш ва ҳимоя қилиш тизими тўлиқ тикланган.

Бу биринчи ҳолат эмас

Бу Ваҳдат колониясида маҳкумларнинг итоатсизлиги билан боғлиқ биринчи фавқулодда ҳодиса эмас. 2019 йил 19 май куни кечқурун айнан шу муассасада исён кўтарилган: пичоқ ва тиғли буюмлар билан қуролланган 30 нафар маҳбус муассасанинг 3 нафар ходимини гаровга олиб, кейинчалик уларни ўлдирган. Шундан сўнг, улар бошқаларни қўрқитиш мақсадида яна беш маҳбусни қатл этган.

Исён бостирилган. Ҳодиса оқибатида жами 29 нафар маҳкум ҳалок бўлган. Тожикистон Олий суди Ваҳдат колониясидаги 28 нафар маҳбусга исён ташкил этганликлари учун қўшимча жазолар белгилаган.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар