Daryo

Рамзан Қодиров урушга Хитойнинг зирҳли пикапларини юбормоқда (видео) 

Автомобильлар Калашников автомати ва снайпер милтиқлари ўқларига бардош бера олади

1 дақиқа ўқиш5 546 кўришлар0 изоҳ0

Россия ҳарбийлари учун яқин орада урушга Хитойнинг бешта зирҳли Changan пикаплари юборилади. Бу ҳақда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров маълум қилди.

“Машиналар сифатли, ўтказувчанлиги юқори, уларнинг зирҳланиши V4 стандартига мос келади”, дейилади хабарда.

Қодиров автомобилларни Чеченистон ҳукумати раҳбари ўринбосари — қишлоқ хўжалиги вазири Вишан Матсуев сотиб олганини айтди.

“У аввалроқ Россия бўлинмаларига автотранспорт, дрон ва ҳарбий анжомлар жўнатган”, деди Чеченистон раҳбари.

2024 йил октябрь ойида Қодиров “Россия учун халқ фронти” ҳаракатига ҳарбий операция эҳтиёжлари учун 100 та “жиҳод машинаси” берганди. Техника Чеченистоннинг Гудермец шаҳридаги Россия махсус кучлари университети базасида тайёргарликдан ўтган.

Қодиров ишлаб чиқишда техник талаблар ҳам, “урушдаги жангчилар истаги” ҳам ҳисобга олинганини айтганди. Бундан ташқари, Чеченистон раҳбари урушга 78 та УАЗ “Патриот”, УАЗ-452 ва “Нива” автомобиллари юборилишини маълум қилган.

V4 стандарти — тўппонча ўқларига бардош бера оладиган енгил зирҳли транспорт воситаси. В6/В7 зирҳ синфи — ўртача даражадаги зирҳланиш бўлиб, бунда транспорт воситаси Калашников автомати ҳамда 5,45 ва 7,62 мм калибрли снайпер милтиқлари ўқларига бардош бера олади.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар