Daryo

Эронда бир йил ичида 1 мингга яқин одам қатл этилди

Қатл этилганларнинг 34 нафарини аёллар, 9 нафарини эса вояга етмаганлар ташкил қилган, дейилади Bild нашридаги материалда

1 дақиқа ўқиш10 818 кўришлар0 изоҳ0

2024 йилда Эронда 997 нафар маҳбус қатл этилган. Бу кўрсаткич Эрон мухолифати маълумотлари асосида тайёрланган, деб хабар бермоқда Bild нашри.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг фикрича, ўлим жазосига ҳукм қилинганларнинг ҳақиқий сони анча кўп, чунки барча қатллар рўйхатга олинмаган.

Маълумотларга кўра, ўтган йили Эронда қатл этилганлар сони 2023 йилга нисбатан 16 фоизга ошган.

Қатл этилган 997 кишидан 34 нафарини аёллар, 9 нафарини эса вояга етмаганлар ташкил қилган.

Тўрт киши омма олдида қатл қилинди, қолганлари эса қамоқда, дейилади Bild нашридаги материалда.

3 январь куни Саудия Арабистонида гиёҳванд моддаларни мамлакатга олиб киришга уринганликда айбланган олти нафар Эрон фуқароси қатл қилингани хабар берилганди.

Фото: AP

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Саудия Арабистонининг Теҳрондаги элчиси Абдуллоҳ бин Сауд ал-Анезийни чақириб, унга содир этилган қатллар туфайли “кескин иборалар” билан норозилик нотасини топширган. ТИВ бир неча йиллардан буён маҳкумларга консуллик ёрдами кўрсатиш ва уларнинг жазосини камайтириш бўйича саъй-ҳаракатлар олиб борилганини билдирди.

Вазирликнинг таъкидлашича, элчи билан учрашув чоғида унга бундай ҳаракатлар икки давлат ўртасидаги ҳуқуқий ҳамкорликнинг умумий амалиётига зид экани эслатиб ўтилган.

Бундан ташқари, Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг юридик ва консуллик департаменти вакиллари масалани янада тартибга солиш учун Ар-Риёдга бориши кутилмоқда.

Тошкентданман. Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетини тамомлаганман. 20 йилдан бери журналистика соҳасидаман. “Дарё”да 2022 йилдан бери ишлайман. Ҳозирда Таҳлил ва таржима бўлми бошлиғиман. Ёқтирган киноим: "Баламут". Китоблардан эса Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асари ёқади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар