Daryo

Хитой дунёдаги энг йирик ГАЭСни ишга туширди  

ГАЭСнинг ўрнатилган қуввати 3,6 ГВтни ташкил қилиб, йилига 6,61 миллиард кВт соат электр энергия ишлаб чиқариш қувватига эга

1 дақиқа ўқиш15 172 кўришлар0 изоҳ0

Хитойда Феннин гидроаккумуляцияловчи электр станцияси (ГАЭС) ишга туширилди. Мазкур станция Хебей провинциясининг Ченде шаҳрида жойлашган.

“Хитой электр тармоқлари компаниясининг маълум қилишича, бу дунёдаги энг йирик шундай электр станциясидир”, деб хабар бермоқда Sinxua агентлиги.

ГАЭСнинг ўрнатилган қуввати 3,6 ГВтни ташкил қилади. Феннин йилига 6,61 миллиард кВт соат электр энергия ишлаб чиқариш қувватига эга.

Мутасаддилар бу ГАЭС йилига 480,8 минг тонна шартли ёқилғидан (кўмир эквивалентида) тежашга ва углерод оксиди чиқиндиларини 1,2 миллион тоннага қисқартиришга ёрдам беради, деб умид қилмоқда.

Бу мамлакатнинг энергия самарадорлиги ҳамда экологик барқарорлик соҳасидаги мақсадларига эришишда салмоқли ҳисса қўшиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда ҳам илк бор йирик гидро тўплаш электр станциялар (ГАЭС) барпо этилиши хабар қилинганди.

2023 йилда “Ўзбекгидроэнерго” Хитойнинг China Southern Power Grid International (HK) Co., Ltd компанияси билан англашув меморандумини имзолаган.

Мазкур меморандумга асосан, Ўзбекистон гидроэнергетика соҳасида давлат-хусусий шериклик тамойили асосида, хорижий инвестициялар ҳисобига юқори энергетик салоҳиятга эга, умумий қиймати 1 млрд 640 млн АҚШ долларига тенг бўлганумумий қуввати 820 МВт бўлган 3 та лойиҳа:Юқори Пскем ГТЕС(қуввати 200 МВт), Қаратерен ГТЕС (500 МВт) ҳамда Юқори Пскем ГЭС (120 МВт) – гидроиншоотлари қурилиши режалаштирилган.

Тошкентданман. Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетини тамомлаганман. 20 йилдан бери журналистика соҳасидаман. “Дарё”да 2022 йилдан бери ишлайман. Ҳозирда Таҳлил ва таржима бўлми бошлиғиман. Ёқтирган киноим: "Баламут". Китоблардан эса Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асари ёқади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар