Daryo

Хитойда машинасини одамлар устига бостириб ҳайдаган шахс ўлимга ҳукм қилинди

Унинг ҳаракатлари оқибатида 18 нафар мактаб ўқувчиси жароҳатланганди

1 дақиқа ўқиш11 990 кўришлар0 изоҳ0

Хитой суди Чангде шаҳрида машинасини одамлар устига бостириб ҳайдаган шахсни ўлим жазосига ҳукм қилди.

Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси CCTV хабар берди.

Фото: CCTV

"2024 йил 23 декабрда Хунан провинцияси Чангде шаҳрининг халқ суди Хуан Веннинг ишини очиқ кўриб чиқди. Айбланувчи жамиятга хавф туғдирган жинояти учун сиёсий ҳуқуқлардан маҳрум қилиниб, ўлим жазосига ҳукм этилди”, дейилади суд қарорида.

2024 йилнинг 19 ноябрь куни Хуан Вен Чангде шаҳрининг Дингченг туманидаги бошланғич мактабга кираверишда тўпланиб турган одамлар устига машинасида бориб урилган эди. Ҳодиса оқибатида 18 нафар мактаб ўқувчиси жароҳатланган.

Аввалроқ худди шундай воқеа Хитой жанубидаги Чжухай шаҳрида (Гуандун провинцияси) содир бўлган эди - 11 ноябрь куни кечқурун 62 ёшли шахс тўпланиб турган одамларга бориб урилган. Ҳайдовчи воқеа жойидан қочишга уринган, бироқ полиция томонидан қўлга олинган.

20 декабрь куни тунда  Германиянинг Магдебург шаҳридаги Рождество ярмаркасида 50 ёшли асли саудиялик шахс қора рангли BMW автомобилида катта тезликда одамлар тўпланиб турган жойга бостириб кириб, теракт содир этганди.

Воқеа оқибатида 11 киши ҳалок бўлган, яна 200 га яқин киши турли даражада жароҳат олган. 

Тошкентданман. Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультетини тамомлаганман. 20 йилдан бери журналистика соҳасидаман. “Дарё”да 2022 йилдан бери ишлайман. Ҳозирда Таҳлил ва таржима бўлми бошлиғиман. Ёқтирган киноим: "Баламут". Китоблардан эса Ўткир Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асари ёқади.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар