Daryo

Бухоро вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Бунгача Нозимжон Холмуродов Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасида бошқарма бошлиғи бўлиб ишлаган

1 дақиқа ўқиш37 864 кўришлар0 изоҳ0
Foto: Buxoro viloyati hokimligi

Холмуродов Нозимжон Қосимович Бухоро вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги

Холмуродов Нозимжон Қосимович 1977 йил Бухоро вилояти Қоракўл туманида туғилган. 1995 йил Туркия республикаси Гази университетини ва 2005 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи-статист.

Ушбу лавозимни эгаллагунга қадар Нозимжон Холмуродов Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳудудларнинг туризм салоҳиятини  ривожлантиришни мувофиқлаштириш  бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар