Daryo

Ўзбекистонда декабрь ойида қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Прогнозларга кўра, декабрь қиш учун хос бўлмаган илиқ об-ҳаво билан бошланади

1 дақиқа ўқиш215 866 кўришлар0 изоҳ0

Об-ҳаво шароитларининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 2023 йил декабрь ойи совуқ бўлмайди, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.

Фото: “Дарё” / Ҳаёт Шамсутдинов

Ўртача ойлик ҳарорат меъёрдан юқори, баъзи ҳудудларда меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, ҳаво ҳарорати кечаси 1-6 даража совуққача, шимолда 8-13 даража совуққача пасайиши кузатилади. Декабрь ойи учун бу нормал ҳолат.

Энг иссиқ кунларда ҳаво ҳарорати 15-18 даражагача, жанубда 20-22 даражагача кўтарилади.

Декабрь ойи қиш учун хос бўлмаган илиқ об-ҳаво билан бошланади. Декабрь ойининг биринчи ҳафтасида Ўзбекистон бўйлаб ҳавонинг ёғингарчиликсиз бўлиши, ҳаво ҳарорати кечаси 2-7, кундузи 13-18 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.

Қайд этилишича, декабрь ойининг бундай қуруқ ва илиқ бошланиши Ўзбекистонда жуда кам учрайди.

Кейинчалик, декабрь ойининг охиригача “Ўзгидромет” прогнозига кўра, ҳаво ҳарорати кечаси 5-8 даража илиқдан 3-6 даража совуққача, кундузи 15-18 даража илиқдан 2-5 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда.      

Ой давомида вақти-вақти билан ёғингарчиликлар кузатилади.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар