Daryo

Тожикистон ташқи қарзи миқдори маълум қилинди

Мамлакатнинг асосий қарз берувчиси Хитой бўлиб қолмоқда

1 дақиқа ўқиш57 489 кўришлар0 изоҳ0

Тожикистоннинг 1 октябрь ҳолатига кўра ташқи қарзи 3,25 миллиард долларни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 0,2 фоизга ёки 7,1 миллион долларга ошди. Бу ҳақда Молия вазирлигига таяниб, AsiaPlus хабар берди.

Фото: Мааал

Ташқи қарзнинг қарийб 96 фоизини ҳукумат дастурларини амалга ошириш учун зарур бўлган давлат мажбуриятлари ташкил этади. Давлат кафолати остидаги қарзлар 138,8 миллион доллардан иборат. Ташқи қарзи ва ялпи ички маҳсулот ўртасидаги нисбат 27 фоизни ташкил қилмоқда.

Тожикистоннинг асосий кредитори Хитой (1 миллиард доллар) ҳисобаланади. Қарздорликнинг катта қисми Жаҳон банки (370 млн доллар), Осиё тараққиёт банки (260 млн доллар), Ислом тараққиёт банки (212 млн доллар) ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки (167 млн доллар) ҳиссасига тўғри келади.

Бундан ташқари, 2017 йилда Роғун ГЭС қурилиши учун жалб қилинган 500 миллион долларлик еврооблигациялар бўйича қарздорлик тўланмай қолган. Ҳозирги вақтда ҳукумат ушбу облигациялар бўйича фоизлар тўлайди.

Келгуси йилда Роғун ГЭС қурилишини якунлаш учун халқаро ҳамкорлардан янги кредитлар жалб қилиниши кутилмоқда, бу эса мамлакат ташқи қарзининг сезиларли даражада ошишига олиб келиши мумкин.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар